Latest news

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Хорватияда ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи 28 ёшда News

Хорватияда ўйнаган биринчи ўзбекистонлик футболчи 28 ёшда

Бугун "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистон чемпионатининг моҳир ҳужумчиларидан бири. У меҳнат қилишдан толмайди ва доим олдинга интилади. Шуни айтиш лозим, Абдухолиқов Хорватия чемпионатида тўп тепган дастлабки ўзбекистонлик футболчи ҳисобланади. 

Фаолиятини "Бунёдкор-2" сафида бошлаган Темурхўжа 2011 йил "Пахтакор"га бориб 2013 йил охиригача шу клуб шарафини ҳимоя қилади. 2014 йил эса Хорватияга йўл олиб, "Хайдук" билан шартнома имзолайди. Аммо Абдухолиқовнинг Европадаги фаолияти ёрқин кечмайди. 

Шундан сўнг ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиб 2015 йил "Локомотив" сафига келиб қўшилади. Айтиш мумкинки, ҳозиргача Темурхўжанинг энг ёрқин дамлари "Локомотив"да кечган ва кечмоқда. Айниқса 2016 йилги мавсум унинг учун унутилмас ҳисобланади. Чунки айнан шу йили 22та гол билан Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланади. Бундан ташқари "Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалига қадар етиб боришида муносиб ҳисса қўшади. 

Темурхўжа Абдухолиқов уч бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Бир марта "Пахтакор" сафида (2012) ва икки бор "Локомотив" таркибида (2016, 2018). Шунингдек икки бор Ўзбекистон Кубогида зафар қучган (2011, 2016). 2015 ва 2019 йилларда эса Ўзбекистон Суперкубогини ҳам қўлга киритган. 

Темурхўжа 2016 йил "Локомотив" сафидаги ёрқин ўйинлари туфайли қатарликлар эътиборини тортади ва 2017 йилнинг бошида Санжар Шоаҳмедов билан биргаликда Қатарга йўл олиб, "Ал Сайлия" билан шартнома имзолайди. Унинг араб мамлакатидаги фаолияти ҳам эсда қоларли бўлган деб бемалол айта оламиз. "Ал Сайлия" таркибида 32 учрашувда майдонга тушган ҳужумчи 17 бор гол уришга муваффақ бўлади. 

Ҳозирги пайтга келиб унинг Ўзбекистон клублари ва миллий терма жамоада киритган голлари 98тага етган. Яна иккита голдан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланади. Биз моҳир ҳужумчига тезроқ иккита гол уриб 100лик маррани забт этишини тилаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика