Latest news

01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  1 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  6 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди News

Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди

18 апрель оқшомида Хорватиянинг Карловаc шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Хорватия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Никола Покривач фожиали тарзда вафот этди.

Покривач Хорватиянинг тўртинчи дивизиони клуби "Войнич '95"да ўйнаб келаётганди. Фаолияти давомида у Хорватия терма жамоаси сафида 15 та ўйин ўтказган, жумладан, 2008 йилги Европа чемпионатида ҳам Польшага қарши ғалабали ўйинда иштирок этган.

2014 йилда ярим ҳимоячи Қарағанданинг "Шахтёр" футболчисига айланган, бир йилдан сўнг эса Қозоғистон чемпионатини тарк этган. Покривач фаолияти мобайнида "Вартекс", "Динамо" Загреб, "Монако", "Зальцбург", "Интер" Запрешич, "Риека", Макааби Петах-Тиква" ва "Славен Белупо" клублари шарафини ҳимоя қилган.

"Бу даҳшатли ва ниҳоятда қайғули янгилик. Биз касалликни енгиб, футбол билан яшашни давом эттирган ёш йигит, ҳақиқий жангчини йўқотдик. Хорватия футбол иттифоқи номидан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман", – деди ХФИ президенти Мариян Кустич.

2015 йилда футболчига оғир касаллик ташхиси қўйилган ва шу сабабли профессионал фаолиятини якунлаган. Бироқ кейинчалик у қуйи лигада ўйнай бошлаган ва ўзининг футболга содиқлигини кўрсатган.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика