Latest news

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  11 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  16 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  7 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов News

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов

Донишмандларнинг айтишига кўра, футбол гол уриш учун ўйналади (рақиб дарвозасига).

Статистика билан шуғулланувчилар ҳам асосий эътиборини хотинига эмас, голларга қаратаркан. Табиийки, бу инглизлар ихтиро қилган ўйин (ёки спорт) ишқибозлари учун ҳам қизиқ. Шу туфайли Европанинг топ лигаларида учраган энг катта ҳисоблар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Қани, рақибларининг шафқатсизлигидан қайси жамоа кўпроқ азият чеккан экан...

Англия. Сиз берилиб томоша қиладиган АПЛ бор-ку, унда барча жамоаларнинг савияси бир-бирига яқинлиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин вақти-вақти билан "Туманли Альбион"да ҳам қайсидир жамоа "зўрлангани" тўғрисида хабарлар ёзилади. Лига тарихидаги энг йирик ҳисоб — 9:0. 

Сўнгги йилларда 2 бор шундай натижа қайд этилди. Энг қизиғи, ҳар 2 ўйинда "Саутгемптон" мазлум бўлган (МЮ ва "Лестер"дан егилган). Яна ҳам қизиқроқ томони шундаки, ҳар 2 баҳсда ҳам Гэмпшир клубини 1 мураббий бошлаб тушган — Ральф Хазенхюттль. Ундан ҳам қизиғини айтайми, австриялик мутахассис ҳалиям жамоа бошида. Агар бизнинг клублар бўлса, Хазенхюттль 9 марта ҳайдаларди.

Германия. Бундеслига тарихида энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган жамоани тахмин қилиб кўринг. Аминман, адашдингиз. Бу баҳс 1978 йилда тарихга кирган. "Боруссия"лар тўқнашувида Мёнхенгладбах клуби дортмундликларни шарманда қилган (12:0). Ўшанда сиз яхши танийдиган Юпп Хайнкес пента-трикка эришган экан.

Италия. А Серия тарихидаги энг катта ғалаба Турин клубига ёзилган. Аммо сиз ўйлаганингиздек, "Юве"га эмас. 1948 йилда "Торино" "Александрия" футболчиларнинг юзини шувут қилган эди. Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар "буқалар"нинг 6 вакили рақиб дарвозасига жами 10 та гол уришган.

Испания. "Барселона"нинг айни пайтдаги муваффақиятсизликларидан жиғибийрон бўлаётган "фанатлар" яхши ҳам ХХ асрнинг 2-чорагида яшамаган. Чунки жамоа тарихида бундан ҳам ёмонроқ кунлар бўлган, узоқ вақт. Буни қуйидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ла Лига тарихидаги энг йирик мағлубиятлар айнан "Барса"га ёзилган. Каталон клуби 1931 йилда "Атлетик Бильбао"га 12:1, 1940 йилда "Севилья"га 11:1 ҳисобида енгилган эди. Ҳа, бугунги ҳолатимиз ўтмиш ва келажак тўғрисида тўла маълумот беролмайди.

Португалия. Навбатдаги тарихий ўйин бизнинг футболимизга ҳам тааллуқли. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам иштирок этган. Фақат ғолиблар эмас, жабрдийдалар томонидан. "Насьонал" "Бенфика"дан роппа-роса 10 та гол қабул қилиб олган баҳсда жиззахлик футболчи 90 дақиқа ҳаракатланган эди. Бу Рашидов учун Португалиядаги дебют эди.

Ўзбек футболи маликалари (2-қисм)

Author :
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика