Latest news

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  4 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:3 (матнли трансляция)  16 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  18 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Хоразмлик ёш футболчиларга эҳтиром кўрсатилди News

Хоразмлик ёш футболчиларга эҳтиром кўрсатилди

Муболаға эмас, Хоразм вилоятининг 2004 йилда туғилган ёш футболчиларидан иборат терма жамоаси бир неча йилдирки, мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Зеро, воҳалик ёшлар 2015 йили Бухоро шаҳрида уюштирилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли учинчи ўриндан жой олишган.

Орадан бир йил ўтиб, Урганч шаҳрида ташкил этилган мусобақада республика чемпионлигини қўлга киритишди. Албатта, жорий йил ҳам муваффақиятдан мустасно бўлмади.
Нукус шаҳрида ниҳоясига етган 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон биринчилигида асоси Урганч шаҳридаги спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган Хоразм вилояти терма жамоаси бронза медали соҳибига айланди.

Умуман, мазкур спорт мактабидан 13 нафар, Урганч олимпия захиралари коллежи мактаб-интернатидан 4 нафар, 5-сон футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатдан 1 нафар тарбияланувчи терма жамоа таркибидан ўрин олди.


Ўз навбатида мусобақада учинчи ўринни эгаллаб қайтган вилоят терма жамоаси Урганчда муносиб кутиб олинди. Шу муносабат билан вилоят марказидаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ўйингоҳида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Атажонов, СЎЕАИБЎСМ директори Жамоладдин Абдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, ёш “чарм тўп” ўйини  усталарини эришган ютуқлари билан қизғин қутлашди, уларнинг келгуси фаолияти янада ёрқин бўлишини тилашди.

Ишончимиз комилки, ёш футболчиларга кўрсатилаётган бундай эҳтиром, уларнинг маънавиятини бойитиб, ўз устида янада жиддий шуғулланишга, бунинг баробарида, тажрибали футболчи бўлиб вояга етишига хизмат қилиши турган гап.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика