Latest news

23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  1 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  1 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  4 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  3 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6

Хоразмлик футболчилар ёш “чарм тўп” усталари ҳузурида News

Хоразмлик футболчилар ёш “чарм тўп” усталари ҳузурида

Урганч шаҳрида фаолият юритаётган Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати воҳада муҳим ўрин тутади.
Айтиш жоизки, Шерзод Ибодуллаев раҳбарлик қилаётган ушбу даргоҳдан иқтидорли футболчилар етишиб чиқмоқда. Бугунги кунда мазкур мактаб-интернатнинг собиқ тарбияланувчиларидан  кўпчилиги  мамлакатимизнинг номдор футбол жамоалари сафида тўп суришаётир.
  


Чоршанба куни маҳорат масканида ўзига хос тадбир уюштирилди. Бир пайтлар ушбу даргоҳда таҳсил олган, айни дамда ўзбек футболи ривожига муносиб улуш қўшаётган собиқ тарбияланувчилардан бир гуруҳи - “Насаф” жамоаси ҳимоячиси Мақсуд Каримов, “Нефтчи” жамоаси ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов, “Динамо” жамоаси ярим ҳимоячиси Санъат Шихов, жорий йилдан “Машъал-2”га таклиф қилинган ярим ҳимоячи Темур Машарипов, “Хоразм”лик дарвозабон Ғайрат Ўдаев, ярим ҳимоячи Илёс Хайровлар жонажон мактаб-интернатига ташриф буюришди. Фурсатдан фойдаланиб, улар ва ёш тарбияланувчилар иштирокида давра суҳбати ва футбол бўйича “мастер класс” соати ташкил этилди. Эътиборлиси, суҳбат чоғида ушбу футболчиларга берилган энг яхши савол эгалари бўлган ёшлар уларнинг дастхатлари туширилган коптоклар соҳибига айланишди.
  


Тадбирда Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ҳам  қатнашиб, “авлодлар учрашуви”га юксак баҳо беришди.
  


- Бугунги тадбиримиз кутилганидан ҳам зиёда ўтди, -  дейди мактаб-интернат директори вазифасини бажарувчиси Шерзод Ибодуллаев. – Давра суҳбати давомида тарбияланувчиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. “Мастер класс”  машғулоти мобайнида ҳам ёшларимиз кўп нарсани ўрганишди. Булар тадбиримизни янада файзли ва қизиқарли ўтишини  таъминлади.  Келгусида бундай учрашувларни тез-тез  ўтказишни мақсад қилиб қўйдик.
        

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика