Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Хоразмлик футболчилар “Умид ниҳоллари”га тайёрланишмоқда News

Хоразмлик футболчилар “Умид ниҳоллари”га тайёрланишмоқда

Маълумки, яқин орада Хоразм заминида мамлакатимиз мактаб ўқувчиларининг энг нуфузли ҳисобланган “Умид ниҳоллари-2015” спорт ўйинлари бўлиб ўтади.
Ҳозирги кунда футбол жамоалари мазкур  мусобақага қизғин тайёргарлик кўришяпти.

Жумладан, Хоразм вилояти терма жамоаси Тошкент шаҳрида шуғулланмоқда. Жамоага воҳанинг тажрибали мутахассисларидан бири Вали Султонов устозлик қиляпти.

Жамоа кеча дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Хоразмлик ёшлар 1999 йилда туғилган футболчилардан иборат “Пахтакор” жамоасига қарши майдонга тушишди. Мазкур баҳсда воҳаликлар пойтахтлик тенгдошларига 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Эндиликда, улар “Бунёдкор”(1999 й. т.), “Пахтакор-2”, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи(1999 й. т.) жамоалари ҳамда самарқандлик тенқурлари билан куч синашишади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, В. Султонов бош мураббийлигида Хоразм вилояти терма жамоаси бундан ўн икки йил муқаддам, аниқроғи 2003 йили ўтказилган “Умид ниҳоллари” мусобақасида ғолиб чиққанди.


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика