Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда? News

“Хоразм”га нима сабабдан келгани, Литвадаги фаолияти борасида Бобур Фарҳодов қандай фикрда?

“Бунёдкор”да ажойиб ўйинлар кўрсатган ярим ҳимоячи Бобур Фарҳодов ҳозирда Про-лигада “Хоразм” шарафини ҳимоя қилмоқда.

“Олимпик” билан кечган баҳсдан сўнг Бобур билан суҳбатлашдик ҳамда ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдик.

- “Олимпик” билан кечган ўйин борасида қандай фикрдасиз?


- Бу ўйин биз кутгандан ҳам қийин кечди. “Олимпик” жуда яхши ва ақлли жамоа ҳисобланарди. Шу туфайли учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрган эдик. Ўйлашимча, ўйинда қайд этилган натижа адолатли бўлди.




- “Хоразм” ушбу мавсумда чемпионатда қандай мақсадларни кўзламоқда?


- Қолган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этган ҳолда, чемпионатни 5-ўринда тугатмоқчимиз. Футболчилар шу мақсад сари ҳаракат қилмоқда.

- Энди бироз мавзудан четлашсак. Кўпчилик сизни Суперлиганинг бирор жамоасида тўп суришингизни кутганди. Нима сабабдан “Хоразм” вариантига тўхталдингиз?


- Биласизми, жорий йил бошида Литва мамлакатига йўл олган эдим. Ёзга келиб эса Ўзбекистонга қайтдим. Ўша вақтда очиғи, бирорта Суперлига жамоаларидан таклиф бўлгани йўқ. Шу пайтда “Хоразм” бош мураббийи Александр Ежов алоқага чиқиб, юритимизга қайтадиган бўлсам, “Хоразм”га келишимни истаётганини айтганди. Мен эса у киши билан келишиб қўйдим ва ваъдамни устидан чиқиш учун ҳам “Хоразм”га келдим.

- Литва ҳақида гап очдингиз. Сиз у ерда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилдингиз. У жамоага сизни ким тавсия қилган эди?


- У ерга агентлар орқали йўл олгандим. Мен Литванинг 1-лигаси иштирокчиси “Миния” клуби шарафини ҳимоя қилдим. Умуман олганда, жамоа яхши шаклланган ва менга барча шароитларни яратиб берди.




- “Миния”да тўп суриш орқали ўзиз учун нимани кашф қилдингиз?


- Тўғриси, бу ерда ўзимни учун бирор нимани кашф қила олганим йўқ. Виза билан боғлиқ муаммо туфайли чемпионат бошланганидан сўнг Литвага етиб бордим. “Миния”нинг тахминан 8 ёки 9та учрашувида майдонга тушдим. Жуда кам муддат жамоа билан бирга бўлдим.

- Яна Литвадан таклиф бўлса, у ерга қайтиб борасизми?


- Қачонки еврокубоклар учун курашадиган ёки тўп сурадиган жиддий жамоадан таклиф бўлса, албатта борган бўлардим.

- Литвада ҳам легионерларга яхши маош тўлашадими?


- Йўқ. Фақатгина, еврокубокларда тўп сурадиган жамоалари маош борасида яхши. Қолганларида у қадар катта маош берилмайди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика