Latest news

08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  4 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  55 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  4 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0

Хоразмдан чиққан миллионер News

Хоразмдан чиққан миллионер

У болалигида Миржалол Қосимов ва Анвар Солиевни биларди, холос. Бугун уни бутун Ўзбекистон танийди.

Унинг учун олам фақат Хоразмдан иборат бўлиб, пойтахт нима-ю Тошкент қаерда, билмасди. Аммо, тўсатдан футбол аталмиш мўжиза пайдо бўлди ва фақир оиланинг кенжа фарзандига дунё эшикларини очди...

Жалолиддин Машарипов — ҳаёт синовлари билан анча эрта танишди. У ва акасини боқиш учун отаси узоқ шаҳарларда тер тўкар, тамаки олиб сотган содда ойиси эса бир гал судланиб ҳам чиққанди. Йўқсиллик меҳрга муҳтож бўлажак юлдузни энг керак даврида ота-онадан узоқда тутди. Фарзандларининг келажагини ўйлаган жуфт рус диёрига жўнаб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонидан татиб кўришга мажбур бўлади. Бувиси билан яшай бошлаган Жалол уларни соғинар, ўйлаган сари зерикарди. Болакай шунақа пайтларда ўзини футбол билан чалғитди... 

Тошкентга кўчиш

5-синфда ўқиб юрган кезлари интернат жамоаси билан Жиззахдаги турнирга борди. Ўртоғи Жамшид Искандаров билан бирга "Пахтакор" скаутларининг нишонига тушиб қолган Жалолиддин пойтахтга кўчиб ўтди. Бу Машариповлар оиласи учун кутилмаган ва қувончли воқеа эди. Аммо, ҳаёт фақат бахтли кунлардан иборат эмас. Унда муваффақиятга эришиш  учун тақдирнинг синовларини енгиш керак. 

Қийин кунлар

Жалолиддин учун чинакам имтиҳон 18 ёшида "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига олинмаганидан кейин бошланди. Ўшанда мураббийлар Машариповдан футболчи чиқишига ишонишмаган эди. Ярим ҳимоячи бу вазиятда футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Чунки ортиқ ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Аммо, барчасини тушунди ва ундан воз кечганларга зўрроқ эканини исботлаш учун ҳаракат бошлади.

Дастлаб, Жиззахнинг "Ғаллаорол"и билан келишди. Бироқ, ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаевнинг маслаҳати билан пойтахтга қайтиб, Мочинов бошчилигидаги "Оқ-тепа"га ўтди. Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтлари жамоадошлари билан ижарада яшар, уйнинг аҳволи жуда ёмон ҳолатда бўлиб, каламушлардан мунтазам ҳимояланишни талаб қиларди...

У барчасига чидади, барчани енгди. "Пахтакор" уни қайтарди. Вақт ўтиши билан Жалолиддиннинг клубдаги ўрни мустаҳкамланиб бораверди. Бу орада терма жамоа етакчиси бўлиб, легионерга айланди. 10 йил муқаддам Жалолиддиннинг овқатланиш учун пул тополмаган вақтлари ҳам бўлган. Бугун эса миллион доллари бор!

Хулоса

Орамизда бугун ишлари юришмаётган кишилар етарлича. Агар сиз ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, 18 ёшида мураббийларнинг "Сендан футболчи чиқмайди" қабилидаги гапини эшитган Жалолиддинни эсланг. У тўхтаб қолмади, ўз устида ишлашда давом этди — юмалоқ тўпга борини берди. Натижа эса ўртада...


Author :
Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика