Latest news

09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  0 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  1 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  2 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади News

“Хоразм” рақибларини Хивада қабул қилади

Хоразм воҳаси 2015 йили мактаб ўқувчиларининг энг нуфузли мусобақаси - “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларига иккинчи бор мезбонлик вазифасини ўтайди.
Мазкур беллашувларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда айрим спорт турларидан баҳслар Урганч шаҳридаги Хоразм спорт мажмуаси ўйингоҳида ташкил этилади.

Бугунги кунда, бу ерда мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишлари авжига чиққан. Маълумки, мазкур спорт иншоотида воҳанинг бош жамоаси, яъни Урганчнинг “Хоразм” жамоаси уй учрашувларини ўтказиб келаётганди. Натижада, юзага келган вазият туфайли жамоа жорий йилги мавсум ўйинларини Хива шаҳридаги “Хива” стадионида ўтказиши белгилаб қўйилди.  Жумладан, “Хоразм” 30 март куни Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичи доирасида Нукуснинг “Орол” жамоасини қабул қилишади. Кейинги босқичда ушбу жуфтлик ғолиби майдонига пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси ташриф буюради.

“Хоразм” жамоаси Ўзбекистон биринчилигининг дастлабки икки учрашувини ҳам ўз майдонида ўтказади.  3 апрелда Ғаллаоролнинг “Ғаллакор-Автомобилчи”, 6 апрелда  эса Самарқанднинг “Шердор” жамоалари воҳаликлар меҳмони бўлишади.

Айни пайтда “Хива” стадионида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ниҳоясига етказиляпти.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика