Latest news

22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  4 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  13 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  8 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  67 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  9 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  7 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   15 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  10 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  3 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  13

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи News

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи

Урганчлик футболчилар қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозонишди.
Жами ютуқлари сони эса бештага етди. Тўғри, “Ғиждувон” жамоасига қарши кечган мазкур ўйин мезбонларнинг тўла устунлигида ўтган бўлсада, майдон эгалари ушбу муваффақиятга  осон эришишмади.

Айтиш жоизки, баҳснинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари меҳмонлар дарвозаси олдида пайдо бўла бошлашди. Ана шундай ҳаракатларнинг бирида ғиждувонликлар ҳимоячиси хатога йўл қўяди. У кутилмаганда ўз жарима майдончаси ичида тўпни урганчлик Низомжон Норовга олдиради. Ўз навбатида бу ҳужумчи “Ғиждувон” дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни янада қулай вазиятда турган жамоадошига узатишни лозим топади. Бироқ, у бунинг уддасидан чиқмайди. Шу ҳолат туфайли деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўлланмайди. Шундан кейин орадаги мувозанат тиклангандай бўлди. 31-дақиқада Бухора вилояти жамоаси вакили Умид Худойбердиев мезбонлар жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарбани амалга оширади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетади. Бу биринчи бўлим давомида меҳмонлар томонидан  амалга оширилган ягона хавфли вазият эди. Бўлимнинг қолган дақиқалари “Хоразм”ликларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Низомжон Норовлар учрашувда ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар содир этишди. Тан олиш лозимки, баъзи ҳолатларда “Ғиждувон”лик дарвозабон Мақсуд Шабанов жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи қисми янада кескин ва қизиқарли давом этди. Урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов танаффус пайтида шогирдларига қандай кўрсатма бергани бизга номаълум, лекин уларнинг интилишларидан фақат ва фақат ғалаба иштиёқида тўп суришаётганини илғаш мушкул эмасди. Дарҳақиқат, бўлим бошидаёқ Темур Бекчанов меҳмонлар ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлиб, кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Ўз навбатида меҳмонлар дарвозабони тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборади. 57-дақиқада Ринат Байрамов тепган тўпни ҳам М. Шабанов чиройли ҳаракатлари билан бартараф этади. Умуман олганда, майдон эгалари тинимсиз қарши ҳужумлар остида ҳаракат қилишсада, нимагадир уларга омад ҳадеганда кулиб боқавермасди. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бу ўйинда  исботини топишига оз қолди.  72-дақиқада эътиборсиз қолдирилган Ориф Шамсиддинов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. У тепган тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан учиб ўтди. Яна бир вазиятда эса Ғайрат Ўдаевнинг чаққонлиги эвазига дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди. Ниҳоят, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида урганчлик футболчиларнинг ғалабага бўлган шижоати ва иродаси ўз “сўзи”ни айтди. Илёс Хайров яқин масофадан туриб тўпни боши билан “Ғиждувон” жамоаси дарвозасига туширди,1:0. Бу билан урганчлик футболчилар навбатдаги  уч очкони қўлга киритишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ


“Ғарб” минтақаси.  8- тур. 13 май (чоршанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1255 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Каримов (Ташкент) – 8,1, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,1, Б. Қанназаров (Нукус) – 7,9, А. Алимов (Урганч) - 8

Назоратчи:Х. Мухторов (Самарқанд).

Гол: Илёс Хайров 85

“Хоразм”: 35.Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов(17.Мардон Зарипов,86),3.Марат Қудратов(6.Маъмур Абдуллаев,60), 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қуранбоев, 9.Низомжон Норов(14.Жавлон Эгамов,52), 10.Темур Бекчанов, 11.Сарвар Жуманиёзов, 13.Мирзо Қурёзов, 8.Ринат Байрамов(12.Азамат Йўлдошев,72, 18.Сирож Рўзметов,80),  15.Илёс Хайров.

“Ғиждувон”: 1.Мақсуд Шабанов, 3.Тўлқинжон Умаров, 5.Толиб Асланов, 6.Азизбек Бобоев, 11.Умид Худойбердиев(4.Достон Шабанов,85), 13.Шуҳрат Салимов, 17.Исломбек Шаропов(10.Умиджон Муҳаммедов,47), 18.Ориф Шамсиддинов, 20.Комил Солиев, 25.Шавкат Раҳматов, 77.Мансур Отақулов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Салимов (65), Ш.Раҳматов (иккаласи “Ғиждувон”, 83)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика