Latest news

21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  14

«Хоразм» бош мураббийи кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди? News

«Хоразм» бош мураббийи кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?

«Динамо» - «Хоразм» (2:1) учрашувидан кейин урганчликлар бош мураббийи Александр Ежов ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор, “Динамо” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиздаги барча йигитларга эса ўйиннинг охиригача курашганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, футболда омадсизликлар бўлиб туради. Бугун ютсанг, эртага ютқазасан. Бу футбол. Шогирдларимга ўйин давомида курашганликлари ва 200 фоиз куч билан ҳаракат қилганликлари учун раҳмат дейман. Энди навбатдаги ўйинда тайёргарлик кўрамиз.

Биринчи бўлимдан кейин 0:1 ҳисобида ютаётганимизда, футболчиларимга ҳимояга ётиб олмай, рақибни қарши ҳужумда жазолаш лозимлигига кўрсатма бергандим. Йигитлар охиригача яхши ҳимояланишди. Ўйин жуда асабий ва курашлар остида кечгани учун ҳам майдонда қўполликлар ва жазоланишлар кўп бўлди.

Клубимизга раҳбарият томонидан имконқадар яхши эътибор қаратилмоқда. Жамоамизнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирда маҳаллий ёшларга кўпроқ эътибор қаратаяпмиз. Вазифамиз эса “Хоразм” ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд этиши учун интилади.

Мавсумнинг иккинчи қисмида “А” гуруҳида ўзгаришлар катта бўлди. Айниқса, “Динамо” таркиби анча кучайтирилди. Қолаверса, барча жамоалар ўзаро ўйинларда бир-бирини енгиши мумкинлигини охирги турлар кўрсатмоқда. Фикримча, Про-Лига баҳслари охиригача мана шундай шиддатли курашлар остида ўтади.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика