Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

“Хоразм” - "Аланга" 4:0. Тўлиқ шарҳ News

“Хоразм” - "Аланга" 4:0. Тўлиқ шарҳ

Биринчи лига 10-тури доирасида "Ғарб" минтақасида "Хоразм" жамоаси "Аланга"ни қабул қилди.
Шу куни меҳмонлар ўзларининг мағлубиятли сериясига нуқта қўйишни ва пешқадамдан бир очко бўлсада олиш иштиёқида майдонга тушишди. Буни уларнинг ҳаракатларидан илғаш мушкул эмас эди. Бироқ, тажриба бу гал ҳам ўз сўзини айтди.

Умуман олганда, Янгибозор тумани ўйингоҳига йиғилган кўп сонли мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Тўғри, урганчлик футболчиларнинг ўйини биринчи бўлимда унчалик ҳам қовушмади. Шунга қарамай, майдон эгалари кўплаб ҳужум уюштиришди. Натижада, бир мартагина “Аланга” жамоаси дарвозасини аниқ нишонга олишди 11-дақиқада Мирза Қурёзов жамоадошини дарвозабон билан яккама-якка чиқишига имкон яратиб берди. Ўз навбатида Темур Бекчанов ҳисобни очишга муваффақ бўлди, 1:0. Шундан кейин  иккала жамоада ҳам тўп киритиш учун қулай вазиятлар содир бўлди. Айниқса, косонлик Зеверқул Худойқулов ва урганчлик Жасур Отажоновларнинг зарбалари жуда хавфли тус олди.

Муболаға эмас, иккинчи бўлим асосан “Хоразм”ликлар устунлигида ўтди. Бўлимнинг 46 ва 48 – дақиқалари мезбонлар учун омадли келди. Захирадан майдонга тушган Низомжон Норов иккита тўп киритиб, ҳисобни йирик кўринишга киришини таъминлади. Бу мезбонларни янада руҳлантириб юборли. Улар меҳмонлар дарвозаси томон сон-саноқсиз зарбалар уюштиришди. Тўпларнинг айримлари ноаниқ кетган бўлса, баъзиларини дарвозабон қайтаришни уддалади. Ўйин якунига бир неча дақиқа қолганида жамоанинг ёш иқтидорли ҳужумчиларидан бири Мирза Қурёзов “Аланга” жамоаси жарима майдончаси ичига чиройли тарзда ёриб кириб тўртинчи гол муаллифига айланди.  Шу тариқа, Мирза жорий мавсумда киритган тўплари сонини 4 тага, Низомжон эса 3 тага етказишди.
Асосийси, “Хоразм” жамоаси ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйиш баробарига бу йилги биринчиликдаги илк йирик ғалабасини тантана қилди.

“Ғарб” минтақаси. 10- тур. 24 май (якшанба)
“Хоразм” (Урганч) – “Аланга” (Косон) – 4:0 (1:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 2180 томошабин.
Ҳакамлар: И. Ибрагимов (Нукус) – 7,5, Ф. Достонов (Жиззах) - 8,4,, М. Турдиев (Жиззах) – 8,4, Х. Атамуратов (Хива) - 8.
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
Гол: Т. Бекчанов(12), Н. Норов(46,49), М. Қурёзов(87).

“Хоразм”: Ғайрат Ўдаев(Равшан Жуманиёзов, 50), Марат Қудратов, Жасур Отажонов, Хушнуд Қурёзов, Маркс Қуронбоев(Шоҳруҳ Искандаров, 67), Ринат Байрамов(Жамолиддин Машарипов,59), Темур Бекчанов(Сирож Рўзметов, 73), Сарвар Жуманиёзов, Мирзо Қурёзов,  Жавлон Эгамов, Илёс Хайров(Низомжон Норов, 30).
“Аланга”: Иброҳимжон Бобоқулов(Сардор Шарофов,75), Муҳриддин Ризванов(Ихтиёр Аҳмаджонов, 77), Олимжон Алланов(Аббос Бахшиллаев, 65), Амиржон Темиров, Жонимбек Қораев, Зеверқул Худойқулов(Шерзод Аслиев, 80), Маъруф Тошев, Жонибек Мирзақулов(Жаҳонгир Ўткиров,69), Бакир Муртозаев, Жаҳонгир Жабборов, Шерзод Насруллаев.

Огоҳлантиришлар: И. Хайров (27), Ж. Эгамов (60)  - О. Алланов (59).

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика