Latest news

14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  7 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  16 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади" News

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади"

Жанубий кореялик собиқ футболчи, эндиликда мураббий бўлиб ишлаётган Хонг Мюн Бо тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланади.

У сардорлик қилган ЖЧ-2002да Жанубий Корея ярим финалга қадар етиб борганди.

Хонг Мюнг Бо футболни тугатгач, мураббийлик соҳасида иш бошлади. У 2014 йилги жаҳон биринчилигида ўз миллий терма жамоасини бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. ОФК расмий сайти яқинда бу мураббийдан интервью олиб, Жанубий Кореянинг ЖЧ-2018га бориш имкониятлари ҳақида сўради.

- Жанубий Корея саралаш босқичидан ўта оладими?

- Менимча, бу бизга катта муаммо бўлмайди. Ҳозирда иккинчи ўриндамиз ва ҳаммаси яхши кетяпти. Лекин 3-4 ўринларда бораётган жамоалар билан бизни кам очко ажратиб турибди, шу боис битта ўйин ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Жанубий Корея бунга қадар кўп марта жаҳон чемпионатига чиққан ва бу сафар ҳам шундай бўлади.

- Саралаш ўйинлари тугашига уч тур қолди. Жанубий Корея кейинги учрашувларни ўз фойдасига ҳал этиши учун нима қилиши керак?

- Бир марта уйда ва икки бор сафарда ўйнаймиз. Уйда Эронга қарши баҳс жуда катта аҳамиятга эга. Биз 100 фоизлик натижа кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз шарт. Сафардаги баҳсларда нима бўлишини олдиндан айтиш қийин, лекин барибир ғалаба учун ҳаракат қилиш лозим.


- Сиз тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланасиз. Бу нимани англатади?
- Жаҳон чемпионатига боришнинг ўзиёқ катта воқеа ва ҳар бир футболчи буни хоҳлайди. Қолаверса, мундиалда сиз ўзингиз учун эмас, балки мамлакатингиз учун майдонга тушасиз. Бу ҳам футболчига катта масъулият юклайди.

- ЖЧ-2002 ярим финалида Испанияга қарши пенальтилар сериясида жамоангизга ғалаба келтирган голни ургансиз.

- Бу фаолиятимдаги энг муҳим гол ҳисобланади. Ҳеч қачон қаҳрамон бўламан деб ўйламагандим.

- Жаҳон чемпионатида кимларга қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Клинсманн, Роналдо... Бундай ўйинчилар кўп. Лекин бирини айтадиган бўлсам, бу шубҳасиз Роналдо эди. Уни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлган.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика