Latest news

19:50"Ар Риёд" — "Ал Файха". Шукуров асосий таркибда  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  11 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  9 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  1 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  2 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  2 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  8 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  4 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  13 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  16 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  6 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15

"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди News

"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов ФИФАга U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди.

Қуйида интервьюнинг ўзбек тилидаги талқинини тақдим этамиз.

"Ўзбекистон терма жамоасининг иқтидорли ярим ҳимоячиси ФИФА билан суҳбатда оиладаги ришталар, катта ўйинчилардан ўрганиши ва олимпиададаги мақсадлари ҳақида гапирди.



— Ўзбекистон олимпиядада илк бор қатнашишга чоғланган

— 21 ёшли Холматов — ўзбек футболининг ўсиб келаётган юлдузи

— Шу ойда 23 ёшгача бўлган Осиё кубогидаги энг яхши уч ўрин Париж-2024га йўлланмани кафолатлайди


Диёр Холматов 2002 йилда туғилган пайти Оксана Чусовитина аллақачон олимпиаданинг олтин медали, бир неча жаҳон чемпиони титуллари ва кўплаб бошқа совринларни қўлга киритганди.

Уч ойдан сўнг ўзбек футболининг ёш ва ёрқин умиди Холматов ва 48 ёшли афсонавий гимнастикачи Чусовитина Париждаги Олимпия шаҳарчасида бирга суҳбат қуришлари мумкин.

Чусовитина аёллар ўртасидаги ҳар қандай спорт турида энг кўп иштирок этишдек шараф учун тўққизинчи олимпиадага йўл олишга ҳаракат қилаётган бир пайтда Холматов фаолиятининг бошида турибди. 21 ёшли футболчи ушбу ойда бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогига тайёргарлик кўрар экан ФИФАга Париж-2024даги олимпия саҳнасида ўзбек афсонаси билан бирга бўлиш унинг учун шараф бўлишини айтди.

"Олимпиадада Ўзбекистондан спортчиларни кўриш ва улар билан Париждаги иштирок ҳиссиётларини бўлишиш жуда қизиқарли бўларди. Ўзбекистонда кўплаб мусобақаларда медаллар учун курашадиган кўплаб ажойиб спортчилар бор, аммо Оксана Чусовитина ўзгача. У нафақат юртимизда, балки дунёда ҳам спорт гимнастикаси афсонаси ҳисобланади. У илк бор 1992 йилги ўйинларда қатнашган ва бўлажак Олимпиада унинг учун тўққизинчиси бўлади! Унинг профессионализми, чидамлилиги ва спортдаги узоқ фаолияти бошқаларга намунадир".



Холматов шунингек илҳомни уйига яқинроқ жойдан, аниқроғи профессионал футболчи бўлган отаси Акмалдан олиши мумкин. Иккиси ҳам Ўзбекистоннинг 16 карра чемпиони бўлмиш "Пахтакор"нинг "кўк-сариқ" либосини кийишган, шу сабаб ота ва ўғил ўртасидаги алоқалар жуда чуқур.

"Мен "Пахтакор" тарбияланувчисиман, футболдаги йўлим ўша ердан бошланган ва бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Бошқа кўплаб ўйинчилар каби Лионель Мессига ҳавас қиламан, отам эса мен учун асосий намуна бўлиб қолмоқда. У ҳам "Пахтакор"да ўйнаган ва мен каби 8-рақамда тўп тепган. Биз ҳаттоки бир хил позицияда ўйнаймиз!"

Ўзбекистон ёшлар миқёсида сўнгги йилларда кучайиб бормоқда, улар ўтган йили ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати 1/4 ва олдинроқ бўлиб ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга қадар етиб боришди. Аммо, ҳозирча олимпиадага эришилмади ва Холматов етти муваффақиятсиз саралашдан сўнг ушбу рекордни ўрнатишга чоғланган.

"Ўзбекистоннинг олимпияда ўйинларидаги дебюти барчамиз учун жуда муҳим", — дейди у. "Биз ушбу орзуни амалга ошириш учун бор кучимизни ишга солишга қарор қилганмиз. Ўзбекистонда футболни севишади ва миллий жамоани жуда ҳам эмоционал тарзда қўллаб-қувватлашади, бизнинг саралашдан йўл олишимиз эса шубҳасиз барча учун катта ғурур ва бахтга сабаб бўлади".

Холматов ўзбек иқтидорларининг олтин авлодидаги энг муҳим қисм бўлиши мумкин. "Олтилик" ва "ўнлик"да ўйнай оладиган марказий ярим ҳимоячи "Ланс" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов, Аббос Файзуллаев ва Жасурбек Жалолиддинови бор юлдузли гуруҳга киради. Холматовнинг сўзларига кўра, U-23 Осиё кубогига борадиган таркибнинг айрим нуқталари ноаниқ бўлса ҳам улар глобал спорт анжуманида узоқ вақтдан бери орзу қилинган жойга йўлланма олишдек вазифани бажаришга тайёрлар.



"Олимпиадага йўл олиш бебаҳо тажриба ва ўзини олий даражада кўрсатиш учун имконият бўлади. Ҳалигача Токиодаги ўйинларда Испания ва Бразилия ўртасидаги финалда бразилияликлар қўшимча дақиқаларда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишгани, айниқса Малькомнинг захирадан ўйинга қўшилиши ва ғалаба голини урганини эслайман".

Олимпия ўйинларига йўл олиш учун 23 ёшгача бўлган Осиё кубогида яхши иштирок этишимиз керак ва бунга тўлиқ тайёрмиз. Бунга тўрт йилдан бери тайёргарлик кўряпмиз ва ўз имкониятларимизни максимал даражада кўрсатишга тайёрмиз. Рақибларимиз ҳам турнирга тайёргарлик кўришганини тушунамиз, аммо ўз кучимизга ишонамиз ва ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз".

Холматов Максим Шацких ва Тимур Кападзедек ўзбек афсоналари қўл остида клублар ва миллий даражада ишлаш имкониятига эга бўлган ҳолда омади келганини билади. Кападзе билан эса U-23 турнирида олимпиада театрига йўл олиш вазифасига қўйилган.

"Мени ёшлигимдан ажойиб мураббийлар шуғуллантирган. "Пахтакор" асосий таркибига тушиб Шота Арвеладзе ва Максим Шацких билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Улар ўз мамлакатлари ва авлодларида зўр ўйинчилар бўлишган ва мураббий бўлганларидан сўнг ўзларининг бебаҳо тажрибаларини ўйинчиларга улашишмоқда.

"Ҳозирда U-23 жамоамизда Тимур Кападзедек мураббийни кўриш ҳар қандай футболчининг орзусидир. У ёш иқтидорлар билан ишлай оладиган ва имконияти бор ўйинчиларни очадиган ажойиб мутахассис. Кападзе менинг позициямда ўйнаган, шу сабаб менга кўплаб муҳим маслаҳатларни беради".

Тобора танилиб бораётган бир пайтда Европанинг етакчи клублари томонидан кузатилаётган Холматов мисолида нега Ўзбекистонда бунча кўп техник жиҳатдан иқтидорли ўйинчилар етишаётганини тушуниш мумкин.

"Ўзбекистон бунга қадар ҳам ҳозир ҳам иқтидорли футболчиларни етиштирмоқда. Ёш ўйинчиларнинг муваффақияти тинимсиз меҳнат, ўз маҳоратини оширишга бўлган уриниш ва қўйилган мақсаларга етиш натижасидир. Мураббийларимиз доим бу борада ўйинчиларга ёрдам беришга тайёрлар", — дейди у.



"Болалигимга келсак, жуда кўп футбол ўйнаганман — бу "Пахтакор" академиясида ва бўш вақтимда кўчада дўстлар билан бўлган. Отамнинг ўйинини кузатиш юқори даражадаги мақсадларга бўлган йўлимда сезиларли таъсир этган".

"Мен ёш футболчи имкон қадар тўп билан ишлаш, жисмоний тарафлама ривожланиш, тактикани ўрганиш ва футболдаги идрокни ривожлантириш жуда муҳимлигига қатъий тарзда ишонаман".

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика