Latest news

09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  1 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  2 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  4 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  45 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  15 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  2 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..." News

Хожимат Эркинов: "Локомотив"га 3та гол ураман, деб ўйламаган эдим. Лекин..."

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра чемпионликни муддатидан аввал қўлга киритиб бўлгач таркибда сезиларли ротатцияларни амалга оширмоқда. Кам ўйин амалиётига эга футболчиларга имконият беряпти.

Суперлиганинг 25-турида "Локомотив" меҳмони бўлган "Пахтакор" йирик 3:0 ҳисобида ғалабани ўзиники қилди. Ўйиндаги барча учта гол илк дақиқалардан бошлаб ҳаракат қилган Хожимат Эркинов ҳисобига ёзилди. Олдинда жамоани "Бунёдкор" билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида кечадиган яна бир Тошкент дербиси кутиб турибди. Ушбу баҳс олдидан Хожимат Эркиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Тошкент дербисида жамоани нима бунчалик олдинга силжишга ва ғалаба сари руҳлантирди? Чунки жамоа аллақачон чемпионликни расмийлаштириб бўлган, қолган баҳсларни эса босимсиз, бемалол ўтказиши табиий ҳол эди...

- Биласиз, "Пахтакор"нинг "Локомотив", "Бунёдкор"га қарши ўтказган ўйинлари олдиндан қийин бўлиб келган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам дерби муҳимлилигини йўқотмаган. Бунда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоалари тўқнаш келади. Шу нарса бизга мотивация берди, деб ўйлайман. 

- "Локомотив" дарвозасига 3та гол уришни ўйлаганмидингиз? 

- Буни ўйламгандим. Лекин, иккинчи голни урганимдан сўнг дублни хет-трикка айлантириш истаги туғилди. Худога шукур насиб қилганидан хурсандман. 

- Олдинда жамоани "Бунёдкор"га қарши иккита ўйин кутиб турибди? Сизнингча қайси бири қийин ўтади, кубок ёки Суперлига?

- Ўзбекистон кубоги қийин ўтади. Чунки финал йўлланмаси битта ўйинда ҳал бўлади. Муҳимлилик даражасини олиб қараганда ҳам кубок баҳси устунроқ. Мақсадимиз мазкур мусобақада ҳам ғолиб чиқиб учинчи совринни қўлга киритиш.  

- Бу йилги мавсумдаги ҳаракатларингиздан кўнглингиз тўляптими? Жароҳатлар қанчалик ўз имкониятларингизни юз фоиз кўрсатишга тўсқинлик қилди?

- Қисман тўляпти. Орада жароҳатларни ҳисобга олмаганда мавсум яхши ўтяпти. Бу билан тўхтаб қолиш фақат зарар келтиради. Меҳнат қилиш, олдинга интилишда давом этаман. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика