Latest news

12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  2 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  16 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  4 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  40 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди News

“Хўжанд” (Тожикистон) жамоаси аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишди

Хабарингиз бор бугундан Қўқон шаҳрида “Ҳалқаро хунармандлар фестивали” бошланди.

Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида ҳалқаро футбол учрашуви ҳам ўтказилади. Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Қўқон шаҳрига етиб келишди. “Хўжанд” жамоаси аъзоларини Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида Фарғона вилоят футбол федерацияси вице-президенти Носир Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов, “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг жонкуяр мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.

“Хўжанд” жамоаси аъзолари Қўқондаги “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашдилар. Улар бугун “Марказий” стадионида расмий машғулотларини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви эртага, 11 сентябрь куни, соат 17-00да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эртага “Марказий” стадионига кириш бепул бўлади.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика