Latest news

12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  0 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  6 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  12 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  3 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат News

Хўжанд шаҳридаги "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионига фотосаёҳат

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ОФК Кубоги Марказий минтақа финали доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши майдонга тушади.

Бугун бўлажак учрашув олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтди. Championat.asia сайтининг икки ходими бўлажак учрашувни ёритиб бориш мақсадида Хўжанд шаҳрига йўл олди. Улар ўйин олди матбуот анжумани ҳамда "Сўғдиёна" клубининг ўйинолди машғулотларига оид фотосуратлар тақдим этишди.

Мураббийлар бўлажак ўйин олдидан қандай фикрда?

"Бизнинг жамоа Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги турида сафарда ғалаба қозондик ва бўлажак ўйинга ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама яхши ҳолатда етиб келдик. Эртанги баҳсга тайёрмиз.

"Хўжанд" жамоасини яхши биламиз. Мақсадлари улкан ва ёш жамоа. Яхши футболчиларга эга. Рақиб ўз майдонида ўйнаши уларга устунлик беради. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:30да бошланади, бу дегани хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Агар хато қилсак уни тўғрилашнинг имкони бўлмайди", - деди "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев.

Эртанги ўйин бўйича гапирадиган бўлсак, рақибимиз "Сўғдиёна" ўйинини ўрганиб чиқдик. Аммо биз ўз ўйинимиз ва тайёргарлигимизга эътибор қаратамиз. Тайёргарлигимизга яраша ўйин кўрсатамиз деган умиддаман. Ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қила оламиз.

"Сўғдиёна"нинг даражаси олдин гуруҳ босқичида тўқнаш келган клубларимиздан юқори. Қайтараман, биз рақибни яхши биламиз ва тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Ёзги трансфер ойнасида Элчибек Рашидбеков, Сергей Гаранжа ва бошқа ёш футболчилар орқали таркибимизни кучайтирдик. Ўйлайманки, мавжуд футболчиларимиз учрашувга тайёр. Жиззах клубига қарши ўйинимиз ҳаммасини кўрсатиб беради", – деди "Хўжанд" бош мураббийи Рустам Хўжаев.

Кечга яқин Жиззах клуби ўйинолди машғулотини ўтказди. Йиғинда барча футболчилар иштирок этди. Сайтимиз фотографи Толибжон Қосимов бўлажак учрашув олдидан майдоннинг қай даражада тайёр эканлигини ўз суратлари орқали намоён этди. 

Бироздан сўнг "Сўғдиёна" клуби машғулотидан фотогалерея ҳамда жамоа ҳужумчиси Шоҳрўз Норхоновнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз.

Эслатиб ўтамиз, Марказий минтақа финали 17 август, соат 15:30 да "Тожикистон Мустақиллигининг 20 йиллиги" стадионида бўлиб ўтади. 

FK Khujand

AFC Cup Final Stage . Round 1/8

17/08/2022, 16:30

4
:
0
Finished

Sogdiana

45'
90'

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика