Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  2 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

"Хўжанд" ОФК кубоги гуруҳ босқичига чиқди News

"Хўжанд" ОФК кубоги гуруҳ босқичига чиқди

Кеча ОФК кубоги плей-офф босқичи доирасидаги "Хўжанд" - "Ахал" учрашуви бўлиб ўтди.

Туркманистонда ўтган илк ўйинда 1:1 ҳисобида қайд этилган эди. Жавоб баҳсида ҳисоб очилмади ва "Хўжанд" гуруҳ босқичига йўл олди.

Шу тариқа ОФК кубоги гуруҳ босқичи, Марказий Осиё минтақасида Тожикистондан бир йўла иккита клуби иштирок этади. "Хўжанд" гуруҳда Тожикистоннинг бошқа бир клуби "Истиқлол", Қирғизистоннинг "Дордой" ҳамда Туркманистоннинг "Олтин Аср" клубларига қарши ўйнайди.

Эътиборлиси 1-турдаёқ Тожикистон дербиси бўлади. 3 апрель куни "Истиқлол" ўз майдонида "Хўжанд"ни қабул қилади. "Дордой" эса "Олтин Аср"ни меҳмон қилади.


ОФК Кубоги-2019
Плей-офф. Жавоб ўйини
«ХЎЖАНД» (ТОЖИКИСТОН) – «Ахал» (Туркманистон) – 0:0
«Хўжанд» (Хўжанд):
Давид Купатадзе, Манучехр Ахмедов, Асилжон Бегимқулов, Манучехр Ахмедов, Торнике Жимше, Комрони Мирзонажод (Турсунали Рустамов, 56), Фирдавс Чакалов (Дилшод Каримов, 90+2), Ойбек Абдуғаффоров, Жахонгир Эргашев, Бахтиёр Чориев, Дилшод Восиев (Дилшод Бозоров, 79).
«Ахал» (Туркманистон): Батир Бобоев, Гурбангули Аширов, Шохрат Суюнов, Довран Оразалиев (Пирмурад Султанов, 53), Гувандж Абилов (Дидар Хожиев, 81), Дидар Дурдиев, Визиргилди Ильясов, Хошгелди Ходжовов, Абди Башимов, Мирза Бекназаров, Мердан Гурбанов (Ихлас Сапармаммедов, 70).

Бош ҳакам: Сивакорн Пу-Удом (Таиланд).
Назоратчи: Авни Абдел Карим Хассоунех (Иордания).
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).
13 март. Хўжанд. «Тожикистон Мустақиллигига 20 йил». 25 000 томошабин.
Биринчи ўйин – 1:1.


Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика