Latest news

15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  2 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  3 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  6 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3 11:38"Челси" қозоғистонлик футболчини Франция клубига ижарага беради  2 10:41"Барселона" МЮга керак бўлмай қолган яна бир футболчининг трансферига 70 миллион евро сарфлашга тайёр  2 10:10Ламин Ямал "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўзгартириш киритди  15 09:42Винисиус нима учун "Реал"ни тарк этмоқчи эканлиги маълум бўлди  7 09:11МЮ ва "Челси" қизиқаётган футболчининг нархи 120 миллион фунт этиб белгиланди  4 08:30Пролига. Бугун тур якунланади  0

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди News

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

"Қўқон шаҳри ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Куйтун шаҳри мэри Альтай Сакен бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида "Қўқон-1912" жамоасига қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюришди. 

"Хитойлик меҳмонлар ўзбек футболининг энг биринчи жамоаси тарихи билан қизиқишди. Жамоа раҳбари Акрамжон Мамадалиев меҳмонларга жамоанинг тарихи ҳамда ушбу кундаги жамоа ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар футболчилар билан суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга тушишди. "Марказий" майдонида Куйтун ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлари ўзаро тўп тепиш бўйича кичик беллашувга киришдилар.

Жамоа раҳбарияти томонидан жаноб Альтай Сакенга меҳмоннинг исми туширилган "Қўқон-1912" формаси ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим қилинди. Куйтун шаҳри мэрида "Қўқон-1912" жамоасининг тарихи катта таассурот қолдирди.

Ҳар икки ҳокимлар Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандумни имзоладилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика