Latest news

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Хитойни қандай мағлуб этиш мумкин? News

Хитойни қандай мағлуб этиш мумкин?

Теҳрондаги мағлубиятга қарамай Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиқиши мумкин. Иккинчи ўринни олиш учун қолган иккита ўйинда иккита ғалабага эришилса бўлгани.

БАРЧАСИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ҚЎЛИДА
Қатарнинг Жанубий Корея устидан қозонган ғалабаси Ўзбекистонга катта совға бўлди. Агар 5 сентябрь куни Ўзбекистон сўнгги турда Тошкентда айнан Жанубий Кореяни қабул қилишини ҳисобга олсак 31 август куни Хитойга қарши баҳс жуда муҳим баҳсга айланишини англаш мумкин. Ўша куни корейслар ўз майдонида мундиалга чиқиб бўлган Эронни қабул қилади. Эрон учун энди натижа ҳеч қандай аҳамият касб этмайди, шу боис Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиши шарт. Ўзбекистонинг тақдири ўз қўлида.

СИФАТ ВА СОН БИЛАН
Ўтган йил октябрь ойида Хитой Тошкентда мағлуб этилганди. Бикмаев ва Шукуровнинг иккинчи таймда урган голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирганди. Ўша оқшом мезбонлар энг муҳимини амалга оширишди: иккинчи таймда ҳужумкорликни оширишди ва сўнгги дақиқага қадар концентрацияни йўқотишмади.

Тошкентдаги баҳсда ҳужумни яратишдаги етакчилар Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров InStatSport кўрсаткичи бўйича 108 ва 100 ТТҲ (техник-тактик ҳаракат) амалга оширишди, муваффақиятли ТТҲ 69 % ва 80 % бўлди. Ўша ўйинда Аҳмедов 10 марта рақибни алдаб ўтди, улардан 7 таси омадли чиқди.


Ўша баҳсда Ўзбекистон тўп билан 58 % муомала қилиб рақиб дарвозаси томон 18та зарба беришди, меҳмонлар эса Лобановни икки мартагина безовта қилишди холос. Самвел Бабаян жамоаси пас беришда анча яхши ҳаракат қилганди: 85 % аниқлик. Хитойда бу кўрсаткич 78 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистон баҳс давомида рақибга нисбатан 85та кўпроқ пас берди.

Сифатга эга бўла олмаган жойларда эса Ўзбекистон сон билан устунликка эришди – алдаб ўтишлар бўйича: 27-22. InStatSport бўйича хитойликлар алдаб ўтишда омадлироқ бўлишди (73 %, Ўзбекистонда 59 %), аммо рақибга босим уюштиришда сон ҳам муҳим роль ўйнади.


РАҚИБГА ИМКОН БЕРИЛМАДИ
Ўша учрашув Хитой учун саралашдаги энг ёмонларидан бири бўлди. Бунда биринчи навбатда Ўзбекистон терма жаомасининг хизматлари катта бўлганди. Меҳмонлар яккакурашларда устунлик қилишди (53 %), бундан ташқари улар ҳаводаги курашларда ҳам кўпроқ ғолиб бўлишди (55 %). Аммо Хитойнинг жамоавий InStatIndex кўрсаткичи 179га тенг  бўлди. Бундан паст кўрсаткич саралашда фақат бир марта, уйда Сурияга ютқазилганда, қайд этилганди.

Уйдаги Жанубий Корея (ғалаба 1:0) ва Қатар (дуранг 0:0) билан ўйинларда эса Хитойнинг InStatIndex 232 – 233 атрофида бўлганди. InStatIndex ҳар бир футболчининг фойда келтирганлиги бўйича ҳисоб-китоб олиб боришини инобатга олсак: Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси рақибга деярли имконият қолдирмаган эди.
Хитойликларнинг энг кучли футболчиларининг ТТҲ кўрсаткичлари ҳам паст бўлганди. Деярли бир тайм давомида ўйнаган Голландиянинг «Витесс» клуби ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юнинг Жанг майдонда деярли кўрингани йўқ (пас беришда аниқлик 44 %, якка курашлардаги ғолиблик 18 % ва омадли ТТҲ - 32 %).


ХИТОЙДА ЁРҚИНЛИК ЙЎҚ
Хитой терма жамоаси одатга кўра жуда меҳнаткаш, уларнинг футболчилари ўйин давомида жуда кўп югуришади. Аммо тактик-техник томонлама ҳеч қандай ёрқинлик кўринмайди. Хитой саралаш баҳсларида ёки 4 – 3 – 3, ёки 4 – 2 – 3 – 1 тактикасидан фойдаланиб келмоқда. Бу эса ҳужумдаги вариантлар камроқ эканлигини кўрсатади. Тошкентда Ўзбекистон билан ўйиндаги атига 2та зарба ҳақида юқорида ёздик. Теҳронда Хитой эронликлар дарвозаси томон 5та зарба беришди. Инсайдлар фаол, аммо улардан келадиган паслар аниқлиги жуда паст.

Олдинда турган ўйинда Хитой мезбон бўлади, Ўзбекистон рақибнинг яна бир жиҳатига эътибор қилиши лозим: рақиб учрашувларнинг дастлабки дақиқаларини жуда фаол ўтказади. Бу Тошкентдаги ўйинда ҳам кузатилганди. Хитой дастлабки  10 – 15 – 20 дақиқада жуда кучли прессинг қилган ва футболчилар жуда тез ҳужумга ўтишга уринишган. Агар мана шу дақиқаларда Ўзбекистон хатога йўл қўймаса ва гол ўтказмаса ижобий натижа учун имконият ошиб кетади.

ЖЧ-2018 йўлланмаларидан бирига эга чиқиш умидини Хитой 13 июнь куни узиб бўлди. Жамоа сўнгги дақиқаларда Суриядан гол ўтказиб юбориб ғалабани бой берди (2:2). Яккакурашларда катта устунлик қилган Хитой (иккинчи бўлимда ғолиб чиқилган яккакурашлар 55%) ўнг қанотдаги жуда паст эффективлик туфайли ғалабани сақлаб қола олмади. Бу жойдан ташкил этилган 35та ҳужумнинг ҳеч бири!!! Зарба билан тугамади. Учрашув охирида тўпни сақлаб туриш ўрнига хитойликлар деярли катта куч билан ҳимояга ўтиб олаверишди. Якунда дарвоза қаршисидан белгиланган жарима тўпидан сўнг гол ўтказиб юборишди ва 3 очко 1 очкога айланди.


Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика