Latest news

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

“Хитойлик Марадона” терма жамоасини Россияга олиб бормоқчи News

“Хитойлик Марадона” терма жамоасини Россияга олиб бормоқчи

Хитой терма жамоаси ҳужумчиси Ву Лэй fifa.com сайтига интервью берди.

Ву Лэй учун 2001 йилнинг 7 октябрь санаси ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бири бўлиб қолган. Ўша куни Хитой терма жамоаси Бора Милутинович бошчилигида Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олганди. Ўшанда Ву Лэй Нанкин мактабининг 9-синфи ўқувчиси эди ва худди бошқа болакалар каби кўчага чиқиб тарихий ғалабани нишонлаганди. Хитой терма жамоаси ҳужумида ўйнаётган футболчи ўша дамларни ёдга олди.
«Хурсандчиликдан ўзимизда эмасдик, — деб гап бошлади 24 ёшли Ву Лэй. — Жуда кичкина эдим, аммо қолганлар билан бирга кўчага чиқиб байрам қилгандим, у ерда хурсандчилик ҳукмрон эди. Жаҳон чемпионатига чиқиш барчани бахтли қилганди».

Хитой терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичига йўлланма олди. Шу боис мамлакат аҳолиси яна мундиални орзу қилмоқда. Айнан Ву Лэйнинг ажойиб ўйини туфайли Гао Хунбо бошчилигидаги жамоа 2-босқичнинг сўнгги турида Қатар мағлуб этилди (2:0). Ушбу ғалабадан сўнг Хитой 2001 йилдан буён биринчи марта ЖЧ саралашининг сўнгги босқичига чиқишга муваффақ бўлди.

Балки болаликдаги орзуларни амалга оширишнинг вақти келгандир. «Ҳозир терма жамоада ўйнаётган кўплаб шерикларим 2001 йилдаги улкан ғалабани нишонлашганди. Энди биз катта бўлдик ва терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш чеки айнан бизнинг гарданимизга тушди. Умид қиламанки, ўз имкониятимиздан фойдаланамиз», — дейди Ву Лэй.


«Хитойлик Марадона»  
Ву Лэй — айни пайтда терма жамоасининг энг машҳур юлдузи. Қатарга қарши ўйиндаги гол унинг учун 34-ўйиндаги еттинчи гол бўлди. Хитой Суперлигасида жаҳон юлдузлари келиб тўп тепишмоқда. Бироқ улар орасида Ву Лэй йўқолиб қолмаяпти. Дастлабки 5 турда футболчи иккита гол урди ва иккита голли пас оширди. Айни пайтда «Шанхай SIPG» кучли учликда бормоқда.

Ҳужумчи бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида ҳам ажойиб ўйнамоқда. «Шанхай» ва «Мельбурн Виктори» учрашувида (3:1) Ву Лэй икки бор голли пас оширди ва битта пенальти ишлади. Бу ғалаба Хитой клубини кейинги босқичга олиб чиқди. Кўплаб маҳаллий журналистлар Ву Лэйни «хитойлик Марадона» деб аташмоқда.  
«Менимча футболчи сифатида анча ўсишга эришдим, айнан шу боис кўп гол ураяпман, — дейди форвард. — Клубим ва терма жамоага кўпроқ фойда келтира бошладим. Табиийки ўз навбатида мухлисларнинг ҳам талаблари ортиб бормоқда. Ўйинимда пасаийш бўлмаслиги учун меҳнат қилишда давом этишим керак».
Футболчи ўзининг яхши ўйинларида Свен-Йоран Эрикссоннинг ҳам қўли борлигини таъкидлаб ўтди. Машҳур швециялик мураббий 2 йилдан буён «Шанхай»да ишлаб келмоқда: «Мураббий менга ўз потенциалимни очиб беришда катта ёрдам берди. Масалан, у мени қанотда ўйната бошлади ва бу жойда айнан қандай ҳаракат қилишимни тушунтириб берди. Менинг имкониятларини кўра олди ва уларни очиб берди».


Россияга бориш имконияти
Ву Лэй Хитой терма жамоаси бош мураббийи Гао Хунбодан ҳам миннатдор эканини айтиб ўтди. Айнан шу мураббий уни миллий термага жалб қилган. «Бейжин Гуан» собиқ футболчиси февраль ойида франциялик Ален Перреннинг ўрнига келиб Хитой терма жамоасини қийинчилик билан бўлса ҳам 3-босқичга олиб чиқа олди. «Гао мени биринчи йиғингаёқ чақирганди, — дейди Ву Лэй. — Бир неча йил олдин ҳозирги клубимда ишлаганди. Гао мени жуда яхши билади, терма жамоа бош мураббийи бўлганидан жуда хурсандман. У майдонда ва унинг ташқарисида бизни олдинга чорламоқда. Гао Хитойни рақобатбардош ва кучли жамоага айлатира олади. Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этишдан умидвормиз».

Хитой мундиал сари курашни Жанубий Корея, Эрон, Ўзбекистон, Қатар ва Сурия жамоаларига қарши давом эттиради. Ву Лэй фикрига кўра 15 йил олдинги муваффақиятни такрорлаш учун ўз кучига бўлган ишончни сўндирмаслик керак.

«Бу босқичда кучсиз рақиблар қолмади. Ҳеч бир ўйинда осон ғалаба қозониш ҳақида ўйламаслик керак. Ҳар бир ўйинда майдонда ўлишимиз керак ва тишларимиз билан рақиблардан очко олиб қўйишимиз керак», — деб кескин гапиради Ву Лэй. — Осиёнинг энг кучли жамоаларига техника ва классда ютқазамиз. Бироқ учрашувларга ҳозиргидек яхши жисмоний ҳолатда ва ғалаба руҳияти билан тайёргарлик кўрсак исталган нарса рўй бериши мумкин. Агар чиндан ҳам ғалабага интилсак ва ўзимизга ишонсак исталган рақибни мағлуб эта оламиз. Буни Қатар билан ўйинда исботладик».

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика