Latest news

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  0 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  4 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  3 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  18 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  12 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Хитой ва Саудия Арабистони олимпиячиларига ютқазган Ўзбекистон МТЖ, V чемпионат биринчи давра тақвими, “муаммо кўтармаслиги”ни айтишгани ҳақида гапирган Юрий Саркисян. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган? News

Хитой ва Саудия Арабистони олимпиячиларига ютқазган Ўзбекистон МТЖ, V чемпионат биринчи давра тақвими, “муаммо кўтармаслиги”ни айтишгани ҳақида гапирган Юрий Саркисян. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури.

Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

Хўш, бундан 27 аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервюлар уюштирган? Буларнинг барчаси “Ўзбек футболи газеталари тарихи” рукнида эълон қилиб борилади.

1996 йилнинг 22 февраль куни нашр қилинган “Ўзбекистон футболи” газетасида Ўзбекистон футбол федерациясининг конференцияси хусусида сўз борган. Ўша пайтларда федерация президенти ва бир вақтнинг ўзида мамлакат ички ишлар вазири бўлган Зокиржон Алматов иштирок этган тадбирда 1995 йилги мавсумнинг энг яхшилари тақдирланган. 

Шу кунларда эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга йўл олиш арафасида. МТЖ у ерда Осиё ва Жаҳон чемпионатлари саралашига тайёргарлик кўрмоқчи. Йиғин доирасида терма жамоа Хитой олимпиячилари ва маҳаллий клублардан бирига қарши баҳс олиб бориши режалаштирилган.

Чин ўлкасидан қайтиб келаркан, Ўзбекистон МТЖ Саудия Арабистонига йўл олади ва ушбу мамлакат термасига қарши майдонга тушиши кутилмоқда. Ушбу хабар эълон қилингунга қадар эса МҲСК ва “Қайрат”га қарши ўйин ўтказилган. 

Газетада, юқорида таъкидланган конференцияда нутқ сўзлаган Зокиржон Алматовнинг нутқи тўлиқ келтирилган.

Юрий Саркисяннинг фикрлари ҳамиша қизиқ бўлган. Ўша вақтларда “Нефтчи” мураббийи бўлган мутахассис конференцияда чиқиб нутқ сўзлаган. 

Унинг “Нефтчи”га мураббийликка ўтганимда вилоятда махсус футбол мактаб-интернат очиш зарурлигини... ...хусусида гапиргандим. “Кела солиб муаммо кўтарма” дейишганди ўшанда менга. Шунга ҳам 10 йил бўлди” каби фикрлари эътиборга молик. 

Ўзбек шархловчилик мактаби асосчиси Ахбор дода Имомхўжаев 60 ёшда! Ахбор дода ҳақидаги мақола ва шеърни тақдим этамиз. Албатта, ўқинг ва устозимиз ҳаққига дуо қилиб қўяйлик. 

Газетанинг 1996 йил 13 мартдаги сонида мамлакат V миллий чемпионати бошланишига 38 кун қолгани муносабати билан кичик эслатма эълон қилинган. 

Ўзбекистон МТЖ Хитой ва Саудия Арабистонида бўлиб қайтди. Терма жамоа бош мураббийи билан ташкил қилинган интервьюда таъкидланишича, вакилларимиз Хитойга борган куни мамлакатда тинимсиз ёмғир ёғган. Маҳаллий клубларнинг барчаси банд, эртаси куни эса “ҳали жисмоний томондан тўлиқ тайёр бўлмаган” терма жамоамиз Хитой олимпия термасига қарши ўйнашган ва йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. 3 кундан сўнг бошқа шаҳарда ўтказилган реваншда эса дуранг қайд этилган. Мураббийнинг сўзлаига кўра, “ҳакам Хитой томонига ён босан”.

Саудия Арабистони ёшларига қарши учрашувда ҳам мағлубият – 1:3.

V миллий чемпионат биринчи даврасининг тақвимига кўра, ўйинлар 20 апрелдан 24 июлгача давом этади. 

Ўзбекистон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқич ўйинлари 27 мартдан 6 апрелга қадар бўлиб ўтса, чорак финал учрашувлари августдан бошланиши кутилмоқда. 

Газетадаги эътиборли бир жиҳат – 1992-1995 йиллар мамлакат Олий лигасининг якуний жадваллари, мавсумда қанча ўйин бўлгани ва нечта гол урилгани келтирилган. 

Айни шундай жадваллар бугунги кунда ҳам зарур. ЎзПФЛ сайтида айни соатларда 2022 йилдан 2007 йилгача бўлган жадваллар мавжуд экан. 

Фото: 2023 йил 25 июль, ЎзПФЛ сайтидан скриншот

Ташкилот бу ишни давом эттириб, 1992 йилгача етказиб қўйса ажабмас, қачондир. 

Мавзуга доир: 

Футболни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори, Олий Лигага чиқолмаётган “Металлург”, Малайзияда йиғин ўтказадиган “Навбаҳор”. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Хитой терма жамоаси билан ўйин ўтказишни режа қилган “Наполи”, “Спартак-Алания”га йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Нефтчи”, 2006 йилги ЖЧни ўзида қабул қилмоқчи бўлган ЖАР. Ўзбек футболи газеталари 27 йил аввал нималар ҳақида ёзган?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика