Latest news

18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  0 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  2 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   30 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди? News

Хитой Супер лигаси клублари нега кучли дарвозабон сотиб олишмайди?

Tags :  Хитой
Европада ўзини кўрсата олган баъзи футболчилар Хитой Супер лигаси клубларининг катта маошли таклифини қабул қилиб, ҳозирда ушбу чемпионатда тўп тепишмоқда.

Хитой клублари қишки трансфер ойнасида яна фаол. Аммо ушбу мамлакатнинг ҳеч қайси жамоаси дарвозабон харид қилиш ҳақида ўйламаяпти.

Бу таъқиқланганми?

Якунланган мавсумда иштирок этган жамоаларда бирорта легионер дарвозабон йўқ. Чунки бу таъқиқланган. Бунга сабаб, чет эллик дарвозабон маҳаллий посбонларнинг ривожланишига имкон бермайди ва бу Хитой терма жамоасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Бу қачон бошланган?

Хитой чемпионатида доимо легионерлар сонига таъқиқ бўлган. 1994 йилдан 2000 йилгача бир жамоа кўпи билан 3 нафар чет эллик футболчи харид қилиши мумкин бўлган.


2001 йилда бу чеклов 4 футболчига етди, аммо майдонга фақат 3 нафар легионер тушиши мумкин. Дарвозабонларга таъқиқ ҳам айнан шу йилда чиқарилган.


Бу иш беряптими?

Ҳа. Хитойлик дарвозабонлар ушбу таъқиқдан сўнг катта ўсишга эришди. Масалан, "Гуанчжоу Эвергранд" ва Хитой терма жамоаси посбони Жен Чэн 2016 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва 2015 йилги Осиё Чемпионлар лигасида "Гуанчжое Эвергранд" дарвозасини ишончли қўриқлаб, турнир ғолибига айланди.



Бошқа мамлакатларда шунга ўхшаш таъқиқлар борми?

Европа чемпионатларида бунга жиддий қарашмайди. Аммо Россия Премьер-лигаси Хитой чемпионатига ўхшаш. Россия чемпионатида бир жамоадан фақат олти нафар легионер майдонга тушиши мумкин. Бу учрашувда камида 10 нафар россиялик ўйнашига имкон беради. Ўзбекистон чемпионатида ҳам худди шундай чеклов бор. 2016 йилги мавсум бошида чемпионатда легионер дарвозабонлар ўйнаши таъқиқланди. Чет эллик футболчиларга ҳам чеклов мавжуд. 3+1 кўринишидаги чеклов - 3 нафар дунёнинг истаган мамлакатидан ва бир нафар Осиёдан легионер ўйнатишни билдиради.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика