Latest news

19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  10 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  4 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0

Хитой. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов жамоалари мағлубиятга учради News

Хитой. Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов жамоалари мағлубиятга учради

Хитой чемпионатидан ўрин олган 19-турнинг бир нечта учрашувлари якунига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўйнайдиган "Шанхай СИПГ" бу турда "Шандон Луненг" меҳмони бўлди. Ушбу баҳсда ҳисоб ҳамюртимизнинг узатмасидан сўнг очилди. Ву Лей Одил Аҳмедовнинг пасини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар томонга ўтди. Жингдао Жин 69-дақиқада Грациано Пелленинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. 87-дақиқада эса Ксинан Ву "Шандон Луненг"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Одил Аҳмедов майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

"Шандон Луненг" - "Шанхай СИПГ" 2:1

Голлар: Жингдао Жин 69, Ксинан Ву 87 - Ву Лей 23.


Анзур Исмоилов жамоаси "Чанчун Ятай" ҳам Одил Аҳмедовники каби бу турда меҳмонда ўйнади. "Ляонин Хонгуй" билан баҳсда битта гол урилди. Кристиан Бекаменга 65-дақиқада урган гол мезбонларга ғалаба келтирди. Анзур Исмоилов учрашувда тўлиқ ўйнади.

"Ляонин Хонгуй" - "Чанчун Ятай" 1:0

Гол: Кристиан Бекаменга 65.


Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика