Latest news

13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  4 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  21 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди News

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди

Хитой Суперлигаси вакили "Ухань Залл" футбол клуби шу пайтгача мамлакатга кира олмаётганди.

Хитойда коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри клуби "Ухань Залл" 104 кунни мамлакатдан ташқарида ўтказди. Коронавирус сабаб бу жамоа январда Испанияга йўл олиб, ўша ерда ўқув-машғулотларни давом эттираётганди. 

Ҳозирги пайтга келиб Хитойда аҳвол анча яхшиланган, карантин қоидалари ҳам бирмунча юмшаган. Шу боис бу жамоа яна Уханга қайтиб келди. Жамоа мураббийлари ва футболчилар тиббий ниқоб таққан ҳолда вокзалдан чиқиб келишди. Уларни бир нечта ОАВ ходимлари ҳамда мухлислар гуллар билан қарши олишди. Ҳатто ишқибозлар жамоа шаънига қўшиқ куйлашди. 

Жамоа бош мураббийи Хосе Гонсалес илиқ кутиб олишдан боши кўкка етганини билдирди: "Уч ойдан кўпроқ вақт Испанияда бўлдик. Мана яна Уханга қайтдик. Таассуротлар аъло даражада. Футболчилар ўз уйларини соғиниб қолишганди". 

Испаниянинг Малага шаҳрида 104 кун машғулот олиб борган "Ухань Залл" Хитойга қайтгани билан бирданига машғулотларни бошламайди. Балки яқин уч ҳафтани карантинда ўтказади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика