Latest news

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  5 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  2 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  13 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди News

Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Жаҳон чемпионатининг "Е" гуруҳи 1-турида Швейцария ва Эквадор жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Учрашувни ҳар иккала жамоалар эҳтиёткорлик билан бошлашди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтишга шошилишмади. Швейцария асосан қанотларини фаоллаштириб, рақиб нуқсонини излашга киришди. Лекин уларнинг дастлабки режалари иш бермади. Эквадор кўпроқ тезкор қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилди. Учрашувнинг 22-дақиқасида Штефан Лихштайнер ўз қанотида рақибини қўли билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ўйинни бошқариб борган Равшан Эрматов бу вазиятда Эквадор фойдасига жарима зарбаси белгилади. Жарима тўпидан етказиб берилган тўпни Эннер Валенсия боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 0:1.


Бундан воқеалар ривожини кутмаган Оттмар Хитцфельд шогирдлари дарҳол олдинга инитилишди. Кетма-кет ҳужумларни уюштирган швейцарияликлар таркибида сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Биринчи бўлимда Оттмар Хитцфельд жамоаси рақиб дарвозаси томон нақд ўнта зарба йўллашди. Шуларнинг еттитаси дарвозага аниқ борди. Лекин Эквадор посбони Александер Родригез ишончли ҳаракатлари билан жамоасидан голлардан қутқариб турди.

Танаффусда Оттмар Хитцфельд жамоаси таркибида ўзгариш киритди. Стокер ўрнига майдонга туширилган Меҳмеди мураббий ишончини тезда оқлади ва 48 - дақиқада Эквадор дарвозаси томон йўл топа олди, 1:1.

Швейцария киритган тўпдан кейин ҳам ҳужумлар сонини камайтирмади. Имкон қадар вазиятлар яратиб, рақиб дарвозаси томон интилди. 


Учрашувнинг 70 - дақиқасида Йосип Дрмич Эквадор дарвозасига иккинчи голни киритди, аммо бу вазиятда Баҳодир Қўчқоров байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Такрорий лавҳада шу нарса кўриндики, тўп узатилаётган паллада Йосип Дрмич оффсайдда эди. Аммо тўп Эквадор ҳимоячига тегиб Дрмичга келди. Бу вазиятда Равшан Эрматов голни инобатга олмади ва тўп узатилаётган вазиятдаги ҳолатни ҳисобга олиб, оффсайд қайд этди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа аъзоларида рақиб дарвозасини нишонга олиш учун имкониятлар бўлди. Фон Берген бир вазиятда Швейцарияни голдан қутқариб қолди.

Оттмар Хитцфельд шу куни ўйини қовушмаган Йосип Дрмич ўрнига Сеферовични майдонга ташлади. Энг қизиғи, Хитцфельд бу қарори ҳам амалда наф келтирди.

Учрашувга қўшиб берилган сўннги дақиқаларда Эквадор ажойиб вазиятга эга бўлди. Антонио Валенсия ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва қулай вазиятга турган жамоадошига тўпни узатди. Аммо қаердандир Беҳрами пайдо бўлиб, жуда чиройли ҳаракат билан тўпни ундан олиб қўйди ва жамоасининг тезкор ҳужумини бошлаб берди. Майдон марказида эквадорлик футболчи Беҳрамини "подкат" билан тўхтатмоқчи бўлди. Лекин Беҳрами йиқилганлигига қармасдан, ўрнидан туриб жамоаси ҳужумини ривожлантирди. Чап қанотга жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни захирадан майдонга тушган Сеферович Эквадор дарвозасига аниқ йўллади ва учрашувдаги якуний ҳисобни ўўрнатди, 2:1!

Оттмар Хитцфельднинг топқирлиги Швейцарияга ғалабани тақдим этди

Равшан Эрматов бошқариб борган ўйинда Швейцария жамоаси иродали ғалабани қўлга киритди.


ШВЕЙЦАРИЯ - ЭКВАДОР - 2:1 (0:1)

Бразилиа. "Манэ Гарринча" стадиони. 21:00

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)

Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия)

Голлар: Меҳмеди 48, Сеферович 90+3 - Э.Валенсия 22.

Швейцария: Бенальо, Лихтштайнер, Журу, фон Берген, Родригес, Бехрами, Инлер, Шакири, Жака, Штокер (Меҳмеди, 46), Дрмич (Сеферович, 75).
Эквадор
: Домингес, Паредес, Гуагуа, Эрасо, В.Айови, А.Валенсия, Нобоа, Монтеро (Рохас, 77), Э.Валенсия, Кайседо, Груезо.

Огоҳлантиришлар
: Паредес 53. Журу, 84.


Шаҳбоз Беғамов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика