Latest news

22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  2 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  15 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  4 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  31

Хиддинк ва Гал News

Хиддинк ва Гал

АПЛнинг 25-турида мухлислар бирданига 2 та марказий ўйиннинг гувоҳи бўлишлари мумкин. Булар: “Манчестер Сити” — “Лестер Сити” ҳамда “Челси” — “МЮ”.

Гарчи турнир жадвалидаги мавқеидан келиб чиқиб қараганда 1-қарама-қаршилик шиддатлироқ ўтиши туюлса-да, мухлислар барибир азилий рақиблар — “Челси” — “МЮ” баҳсидан кўпроқ нарса кутишади. Қолаверса, бу ўйинда 2 голланд “саркардаси” тўқнашадики, бу ҳам учрашувга бўлган қизиқишни оширади.

Хўш, “аристократлар” мағлубиятсиз серияни давом эттириб, “қизил иблислар”дан ҳам очко олиша олармикан?  Назаримизда, жамоаларнинг айни пайтдаги ҳолати, охирги турларда қайд этган натижаларини солиштириш орқали кутилаётган баҳсда қандай натижа қайд этилиши ҳақида тахмин қилишимиз осонроқ бўлади. Қани, кетдик бўлмаса!

“Челси”

Жозе Моуриньо “Челси” бошқарувидан четлаштирилгач, жамоада Гус Ҳиддинк иш бошлади. Голландиялик мураббий қўл остида “аристократлар” 8 та ўйинда майдонга тушди. Эътиборлси шундаки, мазкур саккиз турда “кўклар” 14 очкога эга бўлишди — 8 та ўйин: 3 та ғалаба, 5 та дуранг. Солиштириш учун: клуб Моуриньо раҳбарлигида 16 ўйинда 15 очко жамғарган эди.

Ҳозирча, Гус амакининг ишлари яхши кетаяпти. Мағлубиятсиз серия давом этаяпти.

“Челси” айни пайтда турнир жадвалининг 13-ўрнида бормоқда. Унинг ҳисоби 24 турдан сўнг 29 очко бор. Тўплар нисбати: 32-34. Бироқ ўтказиб юборилган тўпларнинг аксарияти жамоанинг инқироз даврига тўғри келади. Ҳиддинк мураббий бўлгач, ўтган 8 турда “аристократлар” ўз дарвозаларидан 8 та тўп олиб чиқишди. Урилган голлар эса 14 та.

“МЮ”

Манкунианликлар турнир жадвалида 5-ўринда боришмоқда. Жамоа 24 турдан сўнг 40 очко тўплаган. Тўплар нисбати: 31-21. Бу жиҳатдан олиб қараганда “қизил иблислар” яққол устун кўринади.

Бироқ адолат нуқтаи назардан...

Давоми tafsilot.uz сайтида.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика