Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди"
14 apr 2018 12:05
News
Хедира: "Кўз ёшлар ва баҳона "Ювентус"га ёрдам бермайди"
Туринликлар илк ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгани туфайли, турнир ярим финалига чиқа олишмади.
"Кўзёшлар ва баҳона излаш бизга ёрдам бермайди. "Сантьяго Бернабеу"да ўйнаш ва "камбек" амалга ошириш - бунинг деярли иложиси йўқ, бироқ биз 90 дақиқа ичида вазифани уддаладик. Афсуски, баъзида ўйинлар бироз кўпроқ давом этади. Учрашув охири бизни бахтсизга айлантирди, буни қабул қилиш жуда қийин бўлди. Шунга қарамасдан Мадридда фантастик ўйин бўлди ва ҳеч ким кутмаган ишни бажардик ҳамда дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигимизни исботладик.
Бироқ бу футбол, буни қабул қилиб, "Реал"ни табриклашимиз керак. Аза ҳеч қандай фойда бермайди, энди олдинга қарашимиз ва эътиборни Италия чемпионатига буришимиз лозим.
Учрашув охирида пенальти қўйиш учун ҳакам қоидабузарлик амалга ошганига 100% ишончи комил бўлиши керак. Вазиятни 20 марта қайтариб кўрдим ва ҳакам 11 метрлик нуқтага кўрсатишдан олдин шубҳаланганига гувоҳ бўлдим. Бу тоза пенальти бўлмади, шу сабабли ғазабландик" - дейди Хедира.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments