Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  1 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  5

Хайрулла Каримов: “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак” News

Хайрулла Каримов: “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак”

“Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан “қалдирғочлар” ҳимоячиси Хайрулла Каримовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.

- Бир ойлик танафусдан кейинги илк учрашув ҳеч бир жамоа учун осон ўтмаслиги аниқ. Айниқса, водийда тўп тепиш меҳмон жамоаларга доимо қийинчилик туғдириб келади. Давралар оралиғида “Нефтчи” ўз сафини тажрибали футболчилар билан тўлдириб олди. Шунингдек, жамоа таркибида курашга чанқоқ ёшлар ҳам талайгина. “Бунёдкор” ҳақида эса ортиқча гапириб ўтирмоқчи эмасман. Шунчаки, жамоа чемпионлик учун курашаётганини эслаш етарли. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, иккала жамоани ҳам оғир ўйин кутяпти.

Фикримча, “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак. Шукурали Пўлатов ва Акмал Ҳолматовдек маҳорат эгалари исталган нуқтадан жарима зарбаларини яхши бажара олишини яхши биламиз. Таркибимизда битта жиддий йўқотиш бор. Шораҳмедов сариқ карточкалар туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Ўйлайманки, унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчи ҳам яхши ҳаракат қила олади. Ярим йиллик танаффусдан кейин яна қадрдон жамоамга қайтдим. Нималар ўзгарди? “Бунёдкор” – профессионал клуб! Жамоадаги ташкилий ишлар яна ҳам юқори савияга чиққан. Жамоадаги ёшлар ярим ёшга улғайишган ва шунга яраша тажрибалари бойиган, - дейди Хайрулла Каримов.


"Бунёдкор" матбуот хизмати

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика