Latest news

17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  36 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор News

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес жамоа “Шальке-о04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкага қизиқиш билдираётганлигини тасдиқлади.

Илгарироқ мавсум якунлангач, 22 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Бавария” сафини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо футболчининг агенти яқинда футболчи кейинги тақдири борасида аниқ бир қарорга келмаганлигини айтиб ўтди.

“Горецка билан боғлиқ вазият мендан ҳам кўра кўпроқ сизларга маълум. Леон сўнгги мавсумларда анча ўсишга эришди. Футболчининг агентининг у ҳали аниқ бир қарорга келмаганлиги ҳақидаги интервьюсини ўқидим. Бир қатор испан клублари ҳам унга қизиқиши билдиришмоқда. Шу сабаб ҳозир сабр билан воқеалар ривожини кузатишимиз лозим. Леон жуда яхши йигит, у менга ёқади”, деди Хайнкес журналистлар билан мулоқот чоғида.

Горецканинг “Шальке” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Илгарироқ футболчига “Барселона” ва “Реал” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика