Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  0 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  2 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  82 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади" News

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади"

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Нўъмон ҲАСАНОВ қуръа, янги мавсумга тайёргарлик ва таркиб ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи турда Жиззахнинг  "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга чиқамиз. Бу клубни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳам яхши мутахассис. Мавсумнинг илк ўйини ҳаяжонларга бой қизиқарли ўтади. Ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган баҳсда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Таркибда бу йил услубимга мос келадиган футболчиларни қолдирдим. Ўзаги сақланиб қолинди. Янги қўшилган ижрочилардан хурсандман. Фақатгина, уларни ягона мақсад остида бирлаштириш қолди. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Минг кучли таркиб йиғилган тақдирда ҳам, жамоа битта оила бўла олмаса қийин. 

“Сербиялик футболчилардан кўра, ёшларни ўйнатса бўлмайдими?” деган гап сўзларни эшитдим. Жамоани ичида бўлган, ҳолатни ҳис қилган одам гапирса ярашади. Бизнинг олдимизга аниқ мақсад қўйилган. Ёшлар билан бир нечта ўйинда мағлуб бўлсак мухлислар мени нотўғри тушунади. Ҳозирги таркибга албатта ёшлар қўшилади. Бирданига ёшартириб бўлмайди. Масалан, Туркия йиғинида бир нечта ёшларни синовдан ўтказдик. Хавотирга ўрин йўқ, ёшлар жалб қилинади. Уларга эътибор берилади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Абдулазиз ИСКАНДАРОВ ёзиб олди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика