Latest news

02:00АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  9 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  23 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Хавининг 8та шарти News

Хавининг 8та шарти

Қишнинг асосий мавзуларидан бири - Хавининг "Барселона"га бош мураббий сифатида қайтиши бўлди.

Клуб 14 январь куни Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарди ва тезлик билан унга ўринбосар излашни бошлади. Агар миш-мишларга ишонсак, Хави номзодлар орасида биринчи эди - мухлислар ёқимтойининг қайтиши клуб президенти Бартомеу рейтинги ошишига олиб келарди.


Хави билан музокара ўтказиш учун "Барселона" спорт директори Эрик Абидаль ва клуб ижрочи директори Оскар Грау Қатарга учди. Улар собиқ ярим ҳимоячига жамоани бошқариш таклифини беришди. Аммо Каталонияга янги мураббийсиз қайтишди ва шунда Кике Сетьен номзодига мурожаат қилинди.


Кейинроқ Абидаль ўз интервьюсида, январь ойида Хавига таклиф берилмаганини айтди. Бунгача у "Футболчилар Вальверде истеъфосини хоҳламоқда" дегани учун Месси билан жанжаллашиб қолганди.


Спорт директорининг Хави ҳақидаги сўзлари ёлғонга ўхшайди: Каталониянинг Cadena SER радиосининг ("Барселона"га боғлиқ хабарлар бўйича ишончли манба) маълум қилишича, Хави ўз шартларини эълон қилганидан сўнг, клуб "Ал-Садд" устози номзодидан воз кечди.


Ушбу шартлар қуйидагича:


1. Спорт департаменти назоратини тўлиқ қўлга олиш

Бунинг маъноси шундай: Хави клуб спорт директори вазифаларининг бир қисмини ўз бўйнига олади ва футболчилар сотуви ҳамда харидида тўлиқ иштирок этади. Штабни ўзи йиғади ва барча даражаларда (академиядан тортиб бош жамоагача) клуб фалсафасини белгилаб беради. Хави бу талаби билан клубдаги спорт жараёнларига катта таъсир ўтказа оладиган шахсга айланишни хоҳлаган.


2. Жоан Вильянинг қайтиши

Вилья "Барселона"нинг тика-така модели яратувчиларидан бири ҳисобланади. 66 ёшли мутахассис клубда 30 йилдан ортиқ ишлаган. Хави уни футболдаги отаси деб ҳисоблайди.

2018 йилнинг ёзида Вилья билан шартнома узайтирилмади. Клуб раҳбарияти академияда янги услубни қўллашни истаб қолди. Бу натижа бермади.


3. Карлес Пуйолнинг қайтиши

Бу шарт ҳақида кўпчилик билади. Хави жамоа собиқ сардоридан қандай фойдаланиши маълум эмас.


4. Йорди Кройффни таклиф қилиш

Кройффнинг роли худди Пуйолникидек маълум эмас. Аммо Йордининг отаси Йохан Кройфф доимо клуб академияга кўпроқ эътибор бериши кераклигини таъкидлаган ва Хавини жуда қадрлар эди. Йорди отасининг фикрини яхши билади, интервьюларида бу ҳақида кўп гапиради. Бундай ҳамкор клубни янгилашда катта ёрдам бериши мумкин.


5. Мураббийлар штабида Хавининг акаси - Оскар Эрнандеснинг пайдо бўлиши

Оскар ҳозир "Ал-Садд"да Хавининг ассистенти бўлиб ишламоқда.


6. Ёшлар жамоаси ва академия назоратини тўлиқ қўлга олиш

Хави кўплаб интервьюларида "Барселона" академияси тарбияланувчилари Гвардиола услубига тез кўникишини айтган. Шу сабабли Анри, Абидаль ва бошқа юқори савияли футболчиларнинг Каталония клубига мослашиши қийин кечади.


Бошқа талаблар бўйича ҳаммаси тушунарли. Хави "Барселона" академиясининг аввалги обрўсини тикламоқчи. Унинг фикрича,  ишламайдиган академия билан муваффақиятга эришиб бўлмайди.


7. Клуб тиббий хизматида ислоҳот ўтказиб, амалдаги ходимларни истеъфога чиқариш

Ҳозир тиббий департаментни Рикард Пруна бошқармоқда - у 1997 йилдан бери клубда. 2007 йилдан бери бутун тизимга жавобгар. Хавининг фикрича, Пруна ўз вазифаларини уддалай олмаяпти. Мисол тариқасида "Барселона"даги жароҳатларни кўрсатиш мумкин.


8. Хави ёздагина "Барселона" бош мураббийига айланиши мумкин

Бу ерда ҳаммаси оддий - испаниялик мутахассис мавсумни "Ал-Садд" билан якунламоқчи. Фаолиятидаги биринчи клубини мавсумни тугатмай кетиши ғалати бўларди.


Агар Cadena SERга ишонилса, Абидаль ва Грау бу талабларни Бартомеуга етказишган. "Барселона" президенти шундан сўнг бошқа икки номзодга эътибор қаратди.


Хавининг тайинланиши "Барселона" президентлиги учун сайловларда Бартомеуга ёрдам бериши мумкин эди. Сайлов 2021 йилда бўлиб ўтади, аммо Хосеп Мария Бартомеуга боғлиқ можаролар туфайли жараён олдинроқ ўтказилиши мумкин.


Бартомеунинг ўзи сайловларда иштирок этмоқчи эмас, аммо унинг тарафдорларидан бири ўз номзодини илгари суриши кутилмоқда. Хави, Пуйоль ва собиқ президент Жоан Гаспар бошқа номзод - Виктор Фонтани қўллаб-қувватламоқда. Викторнинг айтишича, у президентга айланса, асосий жамоани Хави бошқаради. Сайловларда "Барселона" тарихидаги энг муваффақиятли президент (2003-2010) ва Гвардиоланинг яқин дўсти Жоан Лапорта ҳам иштирок этиши мумкин.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика