Latest news

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  142 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  18 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  14 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Хавини кутиб ол, Ла Лига ёхуд 14-тур превьюси News

Хавини кутиб ол, Ла Лига ёхуд 14-тур превьюси

Tags :  Ла Лига
Испания чемпионатининг 14-туридан бир қатор қизиқарли учрашувлар ўрин олган, улар билан танишамиз.

Атлетико - Осасуна

Охирги вақтларда ови бароридан келмаётган "матрасчилар" сўнгги тўрт ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Осасуна"ни қабул қилади. Чемпионлар лигасида "Ливерпуль"дан тарсаки еган бўлса-да, мадридликлар ўз уйида унча-мунча жамоага таслим бўлмайди, яъни жамоа сўнгги 8 ўйиннинг 7 тасида мағлубиятга учрамаган. "Осасуна" сўнгги бор "Атлетико" устидан 2014 йилда зафар қучган, шундан бери клуб фақатгина мағлубият меваларини таътиб кўришга мажбур бўлган. Бироқ жамоанинг айни дамда 7-поғонада кетаётганини, қолаверса, Мадрид клуби охирги 5 ўйиннинг 4 тасида ғолиб келолмаганини инобатга олсак, мезбонлар яхшигина тер тўкишига тўғри келади.

Ўзаро ўйинлар сони: 87 

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 44-15-28

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 4-7

Жамоа тўпурарлари: Луис Суарес-Кике Гарсия


Барселона - Эспаньол

Хавининг қайтиши ўз ҳамшаҳарларига қарши ўйиинга тўғри келди. Қатарда "тики-така" қилиб ташлаган испаниялик собиқ футболчи ўз ҳунарини Каталонияда намойиш эта олармикан деган савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Қолаверса, ҳозирги "Барселона"нинг ҳолига ҳайвонот боғидаги барча жонзотлар кўзёш тўкишмоқда. Кўрамиз, Хави қайтди, Дани Алвес қайтди, аввалги "Барселона" ҳам қайтармикан? Каталония дербиси ҳар доим қизиқарли руҳда ўтган.

Ўзаро ўйинлар сони: 217

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 124-48-45

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 9-11

Жамоа тўпурарлари: Мемфис Депай-Рауль де Томас


Гранада - Реал Мадрид

Бир қарасанг, гранд жамоаларни мағлуб этадиган, бир қарасанг, аутсайдерларга очко улашадиган мадридликларни яна бир антиқа рақиб кутиб турибди. Бироқ "Қироллик клуби" учун бу жамоа омадли ҳисобланади, қаймоқранглилар ўзаро сўнгги 12 ўйинда шляпаларини осмонга ирғитишган. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Гранада" турнир жадвалида янада пастга шўнғиб кетмаслик илинжида тиш-тирноғи билан кураш олиб борса, ажабмас. "Реал Мадрид" эса ўзидан олдинда бораётган бошқа "Реал"ни (Сосьедад) таъқиб қилишда давом этади.

Ўзаро ўйинлар сони: 56

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 7-10-39

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 17-2

Жамоа тўпурарлари: Суарес-Карим Бензема


Реал Сосьедад - Валенсия

13-турдан сўнг Ла Лига турнир жадвалини "Реал", "Барселона", "Атлетико", борингки, "Севилья" эмас, "Реал Сосьедад" бошқариб бораяпти десам, ушбу мавсумни энди кузатишни бошлаган одам ётволиб кулиши мумкин. Аммо бу ҳақиқат. "Реал"ларнинг камтарона жамоаси сўнгги 11 ўйиндан бери рақибларини ранжитиб келмоқда. Бу кўрсаткич эса ундан қуйироқдаги гранд клубларнинг сўлагини оқизиши табиий ҳол. "Валенсия" ҳам совға жамоа эмас. Улар исталган жамоага бошоғриқ бўла олади. Сўнгги турда "Атлетико"дан очко тортиб олгани бунинг яққол намунасидир. Хуллас, ушбу ўйинни ҳам марказий ўйинлар қаторида бемалол атасак бўлади.

Ўзаро ўйинлар сони: 156

Мезбонлар ғалабаси-дуранг-меҳмонлар ғалабаси: 50-38-68

Айни дамда эгаллаб турган ўрни: 1-10

Жамоа тўпурарлари: Микель Ойарсабаль-Карлос Солер 


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика