Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади"
09 dec 2021 23:01
News
Хави Лапортага ваъда берди: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади"
"Барселона" клуби бош мураббийи Хави жамоа президенти Жоан Лапорта билан Мюнхендан қайтиш жараёнида суҳбатлашиб келган. As нашри берган маълумотга қараганда, икки мутахассис узоқ вақт ўзаро фикр алмашишган. Якунда эса мураббий ва президент "Барса" ҳозирда Европанинг кучли клубларига рақобат қила олишга қодир эмас деган умумий бир қарорга келишган. Улар "Бавария" ҳозирда "Барселона"дан икки ёки уч карра кучли деб ҳисоблашган.
Хави суҳбат давомида хафсаласи пир бўлганини, аммо жамоани аввалги ҳолига қайтариш учун борини беришини айтган. Шу билан бирга, мураббий "Барса" президентига шундай ваъда берган: "Барса" кейинги йил "Бавария" даражасига чиқади".
Президент ҳам мураббий билан ҳамфикр бўлган ва жамоани кучайтириш йўлида барча ишни қилишини билдирган. "Барселона" иложи борича тезроқ кучли таркиб йиғишга киришади.
Similar news
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments