Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  1 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Хави: "Бавария"ни ютсак, мўъжиза деб ҳисобламайман" News

Хави: "Бавария"ни ютсак, мўъжиза деб ҳисобламайман"

"Барселона" бош мураббийи Хави ЕЧЛ доирасида "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Жуда катта ишонч билан учрашувга етиб келдик ва учрашувнинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз. Биз дунёнинг энг кучли рақибларидан бирига қарши ўйнаймиз. "Бавария" - айни дамда жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан бири, ундан ташқари, сафарда ўйнаймиз. Бу ҳолатни янада қийинлаштиради. Ғалабага эришсак, давом этамиз. Демак, бу финал.

Тарих бизнинг Мюнхенда ғалаба қозонмаганимизни айтмоқда. "Бавария"га қарши ўйинлар қийин ўтган. Тарих эса ўзгартириш учун керак.

Курашишга тайёрмиз деб ўйлайман, бироқ бу "Бавария" билан бўлаётгани - энг яхши сценарий эмас. Умид қиламанки, "Бавария"га мағлуб бўлсак, рухан синиб қолмаймиз. "Бавария" қийин рақиблигини биламиз, аммо уларни мағлуб этишга уриниб кўрамиз.

Барчаси ўзимизга боғлиқ. Шу сабабли "Бавария"ни мағлуб этсак, мўъжиза деб ҳисобламайман. "Барса" исталган рақибни ютиши шарт", - деди Хави.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика