Хатолардан хулоса: А Серия 10-тур превьюси
15 oct 2022 15:57
News
Хатолардан хулоса: А Серия 10-тур превьюси
"Торино" - "Ювентус"
Иван Юрич дисквалификациядан сўнг яна мураббийлик ишига қайтди, бу жуда муҳим. "Буқалар"нинг ҳужум билан боғлиқ муаммолари бор. Пеллегри ва Санарабия шикастланган ва ҳали майдонга тушишлиги аниқ эмас. Агар икки форвард ҳам ўйнамаса, мураббий "алдамчи тўққизлик"дан фойдаланишига тўғри келади. Сўнгги вақтлар "Ювентус"нинг лазаретдаги вазияти ҳам яхшиланмаяпти. Етмаганига, Ди Мария ҳам сафдан чиққан. Миликнинг эса мушаклари толиққан, шу сабабли, тўлиқ ўйнай олмаслиги мумкин. Эҳтимол, Аллегри яна 3-5-2 схемасига қайтар?!
Ўтган ўзаро баҳсда Турин дербиси 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланган эди. Қатор муаммоларга қарамай, ҳозир ҳам "кекса синьора" фаворит. Лекин уларга осон бўлмаслиги турган гап.
Torino |
Serie A . Round 10 15/10/2022, 22:00 1
:
0
Finished
|
Juventus Dusan Vlahovic - 74' |
Stadium: Stadio Olimpico Grande Torino, 22269 spectators
Referee: Maurizio Mariani
"Аталанта" - "Сассуоло"
Гасперинида таркиб билан муаммолар кундан-кун ортиб бормоқда, бу сафар ҳимоя чизиғига "зарба берилди". Заппакоста ўйинга тайёр бўлишга улгурмаслиги мумкин, Хатебур эса дисквалификация қилинган. Бошқа сафдан чиққанлар ҳам ҳали жароҳатидан фориғ бўлгани йўқ. Дионизининг ҳам таркиб билан боғлиқ ишлари у қадар яхши эмас. Траоре сафга қайтишга яқин, аммо ҳали ўйнай олмаса керак. Доменико Берради эса формаси анча яхшиланган Романья каби майдонга тушиш эҳтимоли бор. Ҳужумда эса умид Лорьентега ёрдамлашадиган Пинамонтидан.
Ўтган сафар ўзаро учрашувда жамоалар "Сассуоло" майдонида рўбаро келган ва мезбонлар ғалаба қозонганди (2:1). Бу гал эса бергамоликлар фаворит. Уларда ҳам муаммолар бўлишига қарамай, бу мантиқан тўғрироқдек. Чунки клуб етакчилар қаторида, "Сассуоло" эса бу мавсум анча қийналмоқда.
Atalanta Mario Pasalic - 45', Ademola Lookman - 46' |
Serie A . Round 10 16/10/2022, 00:45 1
:
2
Finished
|
Sassuolo Giorgos Kyriakopoulos - 41' |
Stadium: Gewiss Stadium, 17772 spectators
Referee: Matteo Marcenaro
"Интер" - "Салернитана"
"Барселона" билан ўйиндаги муваффақиятдан сўнг Инзаги жамоаси А Серияда ҳам омадли юришини давом эттиришга уриниб кўради. Лукаку ва Брозович ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда, Корреа эса сафга қайтган ва захирадан ўйинга қўшилса ажаб эмас. Асосий таркибда Жеко-Мартинес жуфтлиги бўлиши деярли аниқ. Чоршанба куни ўзини яхши томондан кўрсата олган Робин Госенс ҳам илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.
Давиде Никола бу баҳсда Бохинен ва Фацио жамоадошларига ёрдам бера олишидан умидвор, аммо бу савол очиқлигича қолмоқда. Радовановичнинг дисквалификацияси эса мажбурий ротацияга сабаб бўлди.
Аввалги сафар "Интер" ўз майдонида "Салернитана" дарвозасига жавобсиз 5та гол урган, Лаутаро эса хет-трик муаллифи бўлганди. Бу сафар қийинроқ бўлса керак. Сабаби миланликлар "Барселона" билан ўйин чарчоғидан фориғ бўлиб улгуришмади ва рақиб ҳам аввалгидан кучлироқ ҳолатда. Шундай бўлса ҳам, "нерадзурри"нинг муваффақияти бу вазиятда реалроқ кўринмоқда.
Inter Lautaro Martinez - 14', Nicolo Barella - 59' |
Serie A . Round 10 16/10/2022, 16:30 0
:
2
Finished
|
Salernitana |
Stadium: Giuseppe Meazza, 75452 spectators
Referee: Juan Luca Sacchi
"Верона" - "Милан"
Янги бош мураббий Сальваторе Боккетти "Милан"га қарши баҳсда дисквалификация қилинган Чеккерини, шунингдек, жароҳатланган Кополланинг хизматидан фойдалана олмайди. Лазовичнинг бўлмаслиги "мастифлар" учун жиддий йўқотиш. ЕЧЛда "Челси"дан учралган мағлубият "қизил-қоралар"ни қаттиқ хафа қилди, қўшимчасига жароҳатлар билан боғлиқ тушунарсиз вазият. Балки бу баҳсда Меньян жамоасига ёрдам бера олар, лекин уни яна бир ҳафта асраб туришса керак. Де Каттеларе ўйинда иштирок эта олмаслиги сабаб Браим Диасга алтернатив вариант йўқ.
Ўтган сафар ушбу жамоалар айнан шу стадионда дуч келган ва "Милан" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Бўлажак учрашувда ҳам меҳмонлар фаворит. Тўғри, Пиоли жамоасида таркиб билан муаммолар мавжуд, мураббий алмашгани эса "Верона" футболчиларига ижобий туртки бўлиши лозим. Бироқ мезбонлар амалдаги чемпиондан очко олиб қўйишини тасаввур қилиш қийинроқ.
"Наполи" - "Болонья"
Ррахманининг жароҳати Остигардга таркибда жой очади. ЕЧЛ учрашувида Андре-Франк Замбо-Ангиссанинг жароҳат олгани эса жиддийроқ йўқотиш. Футболчи камида жаҳон чемпионатигача клубига ёрдам бера олмайдиган кўринади. Бу эса янги жамоага кўникаётган Ндомбеле учун яхши имконият. Ҳужум чизиғида эса "Аякс" билан ўйиндаги футболчиларни кўрсак керак.
Анча вақтни майдон ташқарисида ўтказган Бэрроунинг сафга қайтгани яхши янгилик, лекин Арнаутович белидан олган жароҳати клубдагиларни кўпроқ ранжитган бўлса керак. Шу билан бирга, Орсолинининг ҳам бу турда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Агар шундай бўлса, Эбишшер ва Зиррикни майдонда кўрамиз.
Ўзаро учрашувларнинг охиргисида "Наполи" сафарда 2:0 ҳисобида зафар қучган, Лозано ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган. Чемпионат етакчиси бу сафар ҳам ҳақли равишда яққол фаворит. "Болонья" неаполликларнинг ҳужумини тўхтатиб қолиши жуда қийин бўлиши аниқ. "Наполи" илк дақиқалардан ишга киришиб, голларни узоқ куттирмаса керак.
Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси
Comments