Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси News

Хатолардан хулоса — 26-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 26-тур старт олади.

"Специя" - "Интер"

Леонардо Семпличи бу баҳсда жароҳат сабаб Бастони, Зут ва Холм хизматидан фойдалана олмайди. Дисквалификация туфайли Маркетти ва Реца ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Шу сабабли ўйин режасини тузишда мураббий астойдил бош қотиришига тўғри келади. Балки ҳужумда Нзола-Шомуродов дуэтини кўрармиз. 

Симоне Инзаги ҳам бекор қолгани йўқ. Димарко ва Шкриньяр тузалиб сафга қайтган, лекин уларни олдинга турган Чемпионлар Лигаси жавоб учрашувига сақлаш муҳимроқдир. Мхитарян ва Лаутаро билан ҳам шунга яқин ҳолат. Бундай вазиятда камроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганларда имконият пайдо бўлади.

Биринчи даврада "Интер" ортқича муаммога дуч келмаган — 3-0. Ҳозир ҳам жамоа яққол фаворит. Ҳа, "Специя" учун буёғига ҳар бир очко муҳим, Леонардо Семпличи эса курашувчан жамоалар қура олишини исботлаб бўлган. Бироқ "Интер" билан курашиш қийин бўлади.


"Наполи" - "Аталанта"

Распадори ҳамон лазаретда, Лозано ҳам кичик жароҳат орттириб олди ва унинг ўрнини Политано эгаллаши мумкин. Осимхен клубдан бир неча кун дам олди, лекин шанба кунги беллашувга тайёр бўлса керак. "Наполи" таркибида катта ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. 

Гасперинининг бу борада ишлари кўпроқ. Лазаретдагиларга Компейнарс ҳам қўшилди. Майдон марказида катта эҳтимол Эдерсон-Де Роон жуфтлиги тушса керак. Ҳужумда эса ўрганиб улгурганимиздек Лукман, Бога ва Хойлунд учлиги.

Биринчи давра баҳсида "Наполи" сафарда 2-1 ҳисобида зафар қучган. Ўз майдонида неаполликлар "Лацио"дан қабул қилинган мағлубият аламини ҳам олишга ҳаракат қилади. "Наполи" илк дақиқаларданоқ олдинга ташланиб, бахтини ҳужумдан изласа керак, "Аталанта" эса ҳимояда ўта ишончли ўйнамаслигини А Серия ишқибозлари яхши билишади.


"Ювентус" - "Сампдория"

Жуда кўп нарса Европа Лигаси 1/8 финалида "Фрайбург"га қарши ўйиндан кейин туринликлар қандай ҳолатда бўлишига боғлиқ. 

Алекс Сандро, Де Шильо ва Милик ҳали сафга қайтиб улгурмади, Кин эса ўйинни аҳмоқона четлатилиши туфайли ўтказиб юборади. Натижада, кутилганидек кўп гол урмаётган бўлса ҳам Влаховичга ўринбосар вариант йўқ. 

Меҳмонлар учун Габбьядинининг сафга қайтгани охирги кунларнинг энг яхши хабари. Бироқ генуэликлар сафида йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Асосий кипер Аудеро жамоага ёрдам беролмайди. Шунингдек, Журичич, Мурильо, Пуссето ва Ламмерс ҳам жароҳатланганлар рўйхатида.

Биринчи даврада жамоалар зерикларли ўйинда ҳисобни ҳам очишмаганди. Шунга қарамай, "Ювентус" яққол фаворит сифатида кўрилмоқда. Ўтган тур "Рома" билан баҳсда қоқилишдан кейин Аллегри жамоаси, агар ЕЧЛда ўйнашни истаса, бошқа хато қилмаслиги керак. "Сампдория"да эса муаммолар кўп ва бундай ҳолатда жамоа "кекса синьора"га қарши туриши икки баробар қийинлашади.



"Милан" - "Салернитана"

Леао ва Крунич дисквалификациядан қайтди, лекин уларнинг иккиси ҳам асосий таркибда тушмаслиги мумкин. Мисол учун Дест ва Боло-Туренинг ўйинни ўтказиб юбориши аниқ. Қолганлар эса "Тоттенхэм"дан кейин қандай ҳолатда эканлигига эътибор қаратилади. 

Меҳмонлар сафида Трост-Эконг бўлмаслиги аниқ, Маццоки, Брдарич ва Вильенанинг майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. Сепе жароҳатидан фориғ бўлди, аммо дарвозада барибир Гильермо Очоани кўрсак керак. Ҳужумда эса Кастанос ва қачонлардир "Милан" учун гол уриб юрган Пентекни кўрамиз.



Пиоли жамоаси аввалги баҳсда қийинчилик билан бўлсада, зафар қучган — 2-1. Бўлажак учрашувда ҳам миланликлар фаворит. Ҳа, ЕЧЛдаги ўйин футболчиларни яхшигина толиқтирган, лекин маҳорат бобидаги фарқ ўз сўзини айтиши кутилмоқда.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика