Latest news

16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  3 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  6 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  2 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   5 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0

"Хатко" мутахассислари Олмалиқда бўлишди News

"Хатко" мутахассислари Олмалиқда бўлишди

Туркиянинг жаҳонга машҳур "Хатко" фирмаси мутахассислари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, АГМК футбол клуби режалаштираётган лойиҳалар билан танишди.

Олмалиқ кон-металлургия комбинати АГМК футбол клубига қароргоҳ (база) ҳамда болалар-ўсмирлар футбол академияси барпо этиш учун лойиҳалаштириш ишларини бошлаб юборган. Ушбу гигант лойиҳа билан танишиш учун Олмалиқ шаҳрига Ўзбекистон футбол ассоциациясида вице-президент лавозимида иш бошлаган Одил Аҳмедов таклиф этилган эди. Ҳозирги кунда клуб қароргоҳи ва футбол академияси бино-иншоотларини лойиҳалаштириш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.

Клуб қароргоҳи ва футбол академияси барпо этиладиган "Металлург" стадиони худудидаги футбол майдонида бугунги кунда АГМКнинг U-21 ҳамда аёллар жамоалари уй учрашувларини ўтказади. База ва академиядаги бунёдкорлик ишлари бошланиб кетгач эса U-21 ва аёллар жамоалари уй учрашувларини ўтказадиган, ЎФА ва ЎзПФЛнинг минимал талабларига жавоб берадиган вақтинчалик майдонга эҳтиёж сезила бошлайди.

Шу муносабат билан АГМК футбол клубининг асосий жамоаси уй учрашувларини ўтказадиган ОКМК спорт мажмуаси стадиони худудида янги, замонавий ақлли (smart) футбол майдони барпо этиш режалаштирилган.

Шу мақсадда, Олмалиқ шаҳрига Туркиянинг "Хатко" компанияси мутахассислари таклиф этилди. Шуни айтиш керакки, Гушан Хатко бошчилигидаги делегация Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Туркиялик мутахассислар ОКМК спорт мажмуаси худудида барпо этиш режалаштирилаётган замонавий, ақлли (smart) майдон, шунингдек, клуб қароргоҳи ва академия қурилиши кўзда тутилган худудда режалаштирилаётган учта стандарт ва иккита кичикрок ўлчамдаги майдон бўйича лойиҳа ишлари билан танишишди. Қолаверса, ОКМК спорт мажмуасининг асосий стадиони майсаларини ҳам кўздан кечиришиб, ўз таклифларини беришди.

Қайд этиш керакки, ОКМК спорт мажмуаси майдонида бундан 9 йил илгари барпо этилган бўлиб, ҳозиргача Ўзбекистондаги ягона гибрид (табиий ва суъний қопламали майдон аралашмаси) майдон ҳисобланади. "Хатко" компанияси айнан гибрид майдонлар барпо этиш бўйича жаҳондаги энг нуфузли бренд ҳисобланади.

Турк мутахассислари янги майдонлар барпо этиш ва ОКМК спорт мажмуаси асосий майдонини қайта реконструкция қилиш бўйича ўз таклифларини беришди.

Шуни қайд этиш керакки, АГМК футбол клуби шу кунларда майдон чими билан шуғулланувчи компаниялар, фирмалар ва ушбу соҳа мутахассислари билан ўзаро фикр алмашмоқда. Якунда очиқ тендер ўтказилиниб, АГМК футбол клуби учун сифат, нарҳ ва вақт жиҳатдан энг мақбул таклиф билан чиққан тараф билан ўрнатилган тартибда келишувга эришилади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика