Харри Кейн Бундеслигада гол уриш бўйича рекорд ўрнатди
12 nov 2023 08:32
News
Харри Кейн Бундеслигада гол уриш бўйича рекорд ўрнатди
Кеча тунда Германия Бундеслигасининг 11-туридан ўрин олган “Бавария” – “Хайденхайм” учрашуви бўлиб ўтди.
“Бавария” рақиби устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси Харри Кейн учрашув давомида иккита гол урди ва Бундеслига рекордини ўрнатди.
Англиялик футболчи Бундеслиганинг дастлабки 11 турида 17 та гол урган тарихдаги биринчи футболчига айланди. Шунингдек, у кетма-кет тўртинчи ўйинда бир ўйинда биттадан кўп гол урди.
30 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Бавария” сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 21 та гол ва 7 та голли узатма бор.
Link :
Source : championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments