Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ханнес Хальдерссон: “2004 йил Исландия учинчи лигасида захирада ўтирардим” News

Ханнес Хальдерссон: “2004 йил Исландия учинчи лигасида захирада ўтирардим”

Европа чемпионатида Исландия терма жамоаси дарвозабони ва режиссёр Ханнес Тоур Хальдерссон ўзини кўрсатди.

“Sports.ru” сайтига берган интервьюсида посбон ўзининг футболга кириби келиши ва ҳаёти хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

— Ханнес, неча ёшда футболга қизиқишни бошлагансиз?
— Болалигим машғулотларда ўтган, чунки футбол билан 6 ёшимдан шуғулланишни бошлаганман. Терма жамоамиз юқори савияда ўйнамаган бўлса-да, Исландия аҳолиси ҳамиша футболга қизиққан. Қўшни болалар ҳам футбол билан шуғулланишарди. Бизнинг мураббий яхши эди. 7 ёшда ҳафтасига 4-5 кун машғулотга борардик.

— Оилангиз футболга қандай муносабатда бўлган?
— Футболни фақат мен ёқтириб қолмагандим. Отам ҳам дарвозабон бўлган. Шу сабабли уйимиз ёнида турли нарсаларни ўргатиб, керакли машқларни бажартирарди. Улар унчалик қийин эмасди ва бир неча соат мобайнида ўзим машқларни адо этардим. Бунинг учун менга девор ва футбол тўпи керак бўларди холос. Дарвозабонлар машғулотига бориш учун ёшим кичик бўлгани сабабли ҳовлимизда техникамни оширардим. Фақат 20 ёшда дарвозабон учун зарур жиҳатларни профессионал тарзда ўрганиш имконияти пайдо бўлди.


— Сизга энг кўп ёққан посбон ким?
— Болаликда Петер Шмейхелнинг ўйинларига ҳавас қилардим. У кумирим эди ва менга илҳом берган. У каби бўлишни истагандим. Яна мексикалик Хорхе Кампос ёққан. Унинг бўйи баланд бўлмаган, лекин 1998 йил ақл бовар қилмас сакрашларни амалга оширган.

— Сизга Шмейхель ёққан бўлса, “Юнайтед” ишқибозидирсиз?
— Йўқ, севимли клубим доимо “Ливерпуль” бўлган. Бу жамоада дўстим йўқ, аммо Бельгия билан ўйиндан кейин Миньоле билан либосларимизни алмаштирганмиз. Яхши жамоалар ўйнашини ёқтираман, бироқ футбол менинг ишим. Шунинг учун бўш вақтимда деярли учрашувларни томоша қилмайман. 1990 йил кўрган илк жаҳон чемпионатимни яхши эслайман. Ўшанда олти ёшда бўлганман. Германия терма жамоаси либосида ҳар жойда югуриб юргандим, чунки йирик мусобақаларда ҳамиша немисларга мухлислик қилганман.

— 14 ёшда футбол билан хайрлашишингиз мумкин эди. Отангиз билан сноубордда елкангизни жароҳатлаб олгансиз.
— Ҳа, шундай бўлганди. Бу илк бор 14 ёшда рўй берди ва кейин яна такрорланди. Беш йил давомида. Ҳар йили елкамни жароҳатлаб, футбол билан шуғулланмасдим. Фақат 19 ёшда яхши операция қилишди ва ўшандан бери муаммоларга дуч келмадим.

— Футболсиз олти йил оғир ўтганми?
— Операция бир марта бўлган, аммо елкамдан ҳар йили жароҳат олганман. Ҳар сафар тикланиш учун бир неча ой кетган. Деярли таслим бўлгандим, аммо 2005 йил собиқ мураббийим шуғулланиш учун мени жамоасига чақирган. Ўшанда фильмлар билан машғул бўлиб, футболга эътибор қаратмаётгандим. Ўшанда бунга рози бўлдим ва футболчи сифатида ўсишни бошладим. Шу тариқа Исландия қуйи лигаларида пайдо бўлдим. Аввал қандай посбон бўлганимни ҳеч ким билмасди. Тўртинчи дивизиондан бошлаганман. Савия жуда паст эди. Якунда мақсадимга эришдим. 23 ёшда Исландия бош лигасида илк ўйинимда майдонга тушдим.
Яқинда ўша пайтларни эсладим. 2004 йил Роналду Европа чемпионати финалида ўйнаган пайтда мен Исландия учинчи лигаси захира ўриндиғида ўтирардим. Энди эса бир-биримизга қарши ўйнаяпмиз. Бундан фахрланаман. Футбол ботқоғидан шунчалик юқорига сакрадимки, ҳозир энг яхши ўйинчилар билан энг яхши стадионларда ўйнаяпман.


— Кинодаги биринчи ишингиз ҳақида айтиб берсангиз.
— 12 ёшимда биринчи фильмимни суратга олдим – “Сузувчи одам” номли суперқаҳрамон акс этган комедия. Ҳозир кўплаб мультфильм ва комикслар бор, ўша пайтда қаҳрамоним жуда ғалати кўринарди. У банк ўғрилари билан курашган 5 дақиқалик фильм тайёрлаганман.

— 21 ёшда 105 килограмм тош босгансиз. Ортиқча вазндан қандай қутулгансиз?
— Бу оғир ва узоқ меҳнат маҳсули. Ҳар куни шуғулландим, ўзим учун қўшимча машғулот ишлаб чиқдим, юкламани аста-секин кўпайтириб бордим. Шундагина менда озиш ва муваффақиятли бўлиш имкони юзага келди. Оғир меҳнат натижа беришига ишонаман. Охирги 15 йилда шундай яшадим. Эски суратларни кўрганимда кулиб қўяман. Ўзимни ўзгартириб, футбол билан шуғулланишда давом этганим қандай ажойиб!

— Ёшлар терма жамоасига мураббийларини сизни кўришга келишлари учун хат ёзганингиз ростми?
— Барчасини ўзим қилишга ва мураббийларга ким эканим ҳақида айтиб беришга одатланганман. 21 ёшда яхши ўйнаётганимни тушундим. Бу ёшлар термасидан жой олиш учун охирги имкон эди. Аввал мамлакатим учун ўйнамагандим. Мураббийга мени келиб кўриши ҳақида электрон хат юбордим. У ишлашда давом этсам, эътибор қаратишини айтди. Бироқ у мени йиғинга чақирмади.

— Узоқ вақт фильмлар билан шуғулланишда давом этдингиз. Икки ишни бирга олиб бориш қанчалик қийин кечган?
— Бу жуда қийин бўлганди. Айниқса, Исландия термаси учун ўйнаган давримда. Исланд клублари ярим профессионал бўлишига қарамай, биз худди профессионал жамоалардек кўп шуғулланамиз. Менда тўлиқ иш борлиги сабабли ҳар нарсага улгуришга уринардим. Бошлиғим ҳар куни тушдан кейин машғулотга кетишимдан норози эди. Мураббий эса клип устида ишимни битириб олиш учун бир кун қўшимча ҳордиқ сўрашимдан чарчаганди.

— Бу чарчоқ туфайли муаммолар рўй берганми?
— Режиссёрларда футболчилардан фарқли равишда охирги кунлар белгиланган. Ва уларни доимо назорат қилолмасдим. Ишлар шунчалик кўпаярдики, баъзан йиғин ёки терма жамоа ўйинларига компьютерни ўзим билан олишимга тўғри келарди. Шикоят қилишни ёқтирмайман, чунки футбол ва фильмлар яратиш жуда ажойиб машғулот. Уларни биргаликда олиб бориш жуда қийин. Шу сабабли 29 ёшда футбол билан тўлиқ шуғулланиб, режиссёрлик ишидан четлашиб туришимга тўғри келганда хурсанд бўлганман. Кеч бўлгандир, аммо буни барибир амалга оширдим.

— Фильмларингиз ҳақида айтиб берсангиз.
— Ҳаётимда юзлаб реклама роликлари, уч телесериал ва бир қатор мусиқий клипларга режиссёрлик қилганман.

— “Евровидение-2012” сингарими?
— Ўшанда исланд ижрочилари клип олишда ёрдам беришимни сўрашди. Менга қўшиқ ёқди ва уни тақдим этишда ажойиб ғоя бор эди. Бу жуда ажойиб бўлган!

— Режиссёрлик иши билан боғлиқ орзунгиз борми?
— Келажакда катта картиналар билан машғул бўлмоқчиман, реклама роликлари билан эмас. Орзум – футболчиликни тугатгандан кейин катта бадиий фильм суратга олиш. Сценарий устидан бир неча йилдан бери ишлаяпман. Бу табиий диҳшатли фильм бўлади.


— Уч йил аввал Исландия Швейцарияга қарши ўйинда 1:4 ҳисобида ютқазаётиб, 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган. Ўша беллашувни эслайсизми?
— Ҳа, уни жуда яхши эслайман. Ўшанда саралаш босқичида натижаларимиз яхши эди, ҳеч қачон ўшандай ажойиб ўйнамагандик. Яхши жамоага 4 гол уриб, муҳим очкони ишладик. Ўша учрашувдан кейин Исландия учун имконсиз иш йўқлиги ва ҳар қандай рақиб билан натижага эришиш мумкинлигини тушундик. Бу жамоа сифатида ўсишимизда муҳим лаҳзага айланди.

— Европа чемпионатини жароҳат билан ўтказиб юбориш хавфи бўлгани тўғрими?
— Ҳа, бундай сценарийга жуда яқин келгандим. Кузда бошқа бир елкамни жароҳатлаб олдим. Дарҳол операция қилишди ва олти ойча тикланишни ўтадим. Европа чемпионатига эса 8 ой вақт қолганди. Клубда ўйин амалиёти бўлишини билмасдим. Бахтимга синовдан яхши ўтдим ва Францияга бордим.

— Евро-2016 сиз учун нимани билдиради?
— Биз билан содир бўлган энг яхши воқеа. Умримда “Стад де Франс” каби стадионда ўйнамагандим. Бунга ишониш қийин эди.

— Исландия турнир олдидан олдига қандай вазифа қўйганди?
— Саралаш босқичидан яхши ўтдик ва камроқ хато қилишда давом этиб, уюшқоқ жамоага айланишни истагандик. Қандай ўйнашимизни билардик, чунки ҳамиша бир хил ўйнаймиз. Майдонда боримизни берамиз, кучимиздан фойдаланиб, ҳар бир имкониятдан фойдаланишга уринамиз. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, ҳар қандай рақибни енгишимизни тушуниб етгандик.

— Исландия Англияни мағлуб этган кунни эслайсизми? Ўшанда нима қилгандингиз?
— Ниццага ўша ўйин учун парвозимиз ёдда қолган. Самолётда ўтириб, мусиқа тингладим ва ўзимни ҳақиқий бахтли ҳис қилдим. Ҳеч ким босимни ҳис қилмасди. Шунинг учун энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, инглизларни доғда қолдирдик. Кейин кийиниш хонасида даҳшатли кеча бошланди, биз баланд овозда исландча мусиқа қўйгандик.


— Мураббий сизларга нима деганди?
— Ўйингача у шундай деди: “Агар Англияни мағлуб этсак, бу барчамизнинг ҳаётимизни ўзгартиради”. Бу у айтган энг муҳим гап эди. Якунда шундай бўлди ҳам.

— Исландиялик мухлислар қўллаган услуб ҳақида айтсангиз.
— Уни саралаш ўйинларида бошлагандик – жамоа учун бу ажойиб куч эди. одамлар бир хил ҳаракатни такрорлаганда бирдамликни ҳис қилишади. Шу сабабли бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимиз билан бирга бўлдик.

— Машҳур шарҳловчини шахсан танийсизми?
— Ўйиндан кейин ўша видеони кўрдик ва қаттиқ кулдик. Бу қувноқ ҳолат бўлганди. У олдин футбол ўйнаган ва ҳозир Исландияда мураббий бўлиб ишламоқда. Бутун жамоа уни олдиндан яхши биларди. Кейин у кўплаб қўнғироқларга жавоб беришига тўғри келди ва жуда банд бўлди. Евро-2016 унинг ҳаётини ҳам ўзгартириб юборди.

— Исландиянинг муваффақиятини кўпчилик эртак деб атамоқда. Бу эртакми ёки аниқ олиб борилган иш маҳсулими?
— Ҳар иккиси. Биринчи навбатда машғулотларда қаттиқ ишлаганимиз, тўғри иштиёқ, иқтидорли футболчилар ва ғолиблик руҳи қўл келди. Бу тасодиф эмас. Барчаси тўғри келди ва ўзимизга эртак яратдик.
Аҳоли сони 330 минг бўлса-да, ҳамиша кўп машқ қиламиз ва оз эканимиз тўғрисида ўйламаймиз. Кичик давлатмиз, демак футболда катта мақсадларга эришиш учун одамлар кўп эмас. Биз фақат кучимизга умид қиламиз: тўғри руҳият, ўзига ишонч ва кўп ишлаш кераклигини тушуниш.

— Исландияни жуда машҳур жойга айлантирдингиз. Қаерга ташриф буюришни маслаҳат берасиз?
— Рейкьявикка аниқ бориш лозим. У ерда ҳавога кўтариладиган қайноқ манбалар бор. Ажойиб мовийранг сувли жойлар. Вақт қолса, мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин. Исландияда табиат ажойиб ва йирик шаҳарларда тунги ҳаёт жуда ажойиб.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика