Latest news

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Хамес, тер Штеген ва примерода амалга ошиши мумкин бўлган 10 та трансфер News

Хамес, тер Штеген ва примерода амалга ошиши мумкин бўлган 10 та трансфер

Қишда катта клублар оламшумул трансферларни амалга оширишмайди. Бироқ, ўйин амалиёти камлиги учун ёки мураббий билан келиша олмагани учун жамоасини ўзгартириш истагида юрганлар ҳам топилади.

Биз яқинлашиб келаётган қишги трансферлар ойнаси вақтида Испания примеросида амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар ҳақида гаплашамиз.


Хамес Родригес


"Реал" - "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"

Трансфер суммаси: 80 миллион евро

Хамес сўнгги вақтларда жамоадаги ҳолатдан норози. Маълумотларга қараганда колумбиялик футболчи жамоасини ўзгартириш истагида. Кўпчилик унинг "Реал"дан кетишини ҳозирда нореал деб ҳисоблайди. Аммо, лекин, бироқ...



Марк-Андре Тер Штеген


"Барселона" - "Ливерпуль"

Трансфер суммаси: 15 миллион евро

Тер Штеген ҳам "Барселона"да Бравонинг соясида қолиб кетмоқда. У ЕЧЛ, Испания Кубоги ўйинларида майдонга тушди, бироқ клублар ўртасидаги ЖЧда захира ўриндиғида қолди. Шу нарса ҳам германиялик посбонга ёқмади. Сўнгги вақтларда унга ватандоши устозлик қилаётган "Ливерпуль" томонидан қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида хабарлар кўпайди. Кўрамиз, балки иккинчи дарвозабон бўлишдан зериккан посбон "қизиллар" сафига бориб қўшилар...



Сандро Рамирес


"Барселона" - "Тоттенхэм"

Трансфер суммаси: 5 миллион евро

Сандро Рамирес - "Барселона"нинг иқтидорли ёш футболчиларидан бири. У Месси жароҳат олган пайтда майдонга тушди ва ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Бироқ, аргентиналик футболчи сафга қайтиши билан Сандро яна захирага қайтди. Унга ҳужум чизиғини кучайтиришни мақсад қилган "Тоттенхэм" томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.



Жексон Мартинес


"Атлетико" - "Челси"

Трансфер суммаси: 30 миллион евро

Британ ва испан матбуотида Жексон Мартинеснинг "Челси"га ўтиши ҳақида кўп ёзишмоқда. Барчага маълумки, "Челси" ва "Атлетико" ўртасида анчадан бери ҳамкорлик ришталари ўрнатилган. Агар Мартинес "Челси"га ўтадиган бўлса, Диего Коста қарама-қарши йўналишда Мадридга қайтиши мумкин.



Сеск Фабрегас


"Челси" - "Реал"

Трансфер суммаси: 50 миллион евро

Фабрегас ўтган мавсумда "Челси"нинг энг яхшиларидан бири бўлганди. Бироқ, Сеск ушбу мавсумда ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Уни ҳаттоки Моуриньонинг кетишида "ташаббус кўрсатганликда" айблашди. Агар Родригес "Реал"дан кетадиган бўлса айнан Фабрегас "қироллик клуби"да унинг ўрнини эгаллаши мумкин. Чунки, Бенитес жамоа таркибида ушбу ярим ҳимоячини кўришни истамоқда.



Денис Суарес


"Вильярреал" - "Барселона"

Трансфер суммаси: 25 миллион евро

Денис Суареснинг "Вильяреал"да намойиш этаётган ўйинлари "Барселона" диққатини тортмай қолмади. Январдан Арда Турон ва Алейкс Видалларни ўйнатиш ҳуқуқига эга бўладиган "Барса"га Суарес ҳам зарар қилмайди.



Жанелли Имбула


"Порту" - "Валенсия"

Трансфер суммаси: 16 миллион евро

Барчага маълумки, бугунги кунда "Порту" топ-клубларга кучли футболчиларни етказиб берувчи "фабрика"лардан бирига айланган. Жанелли Имбуланинг кўрсатаётган ўйинлари "Валенсия" скаутларининг қизиқишига сабаб бўлган. "Кўршапалаклар" футболчининг нархи кўтарилиб кетмасидан уни ўз сафларига қўшиб олиш истагидалар.



Марк Бартра


"Барселона" - "Севилья"

Трансфер суммаси: 12 миллион евро

Марк Бартра Евро-2016 ўйинларигача ўйин амалиётига эга бўлиши зарур бўлган футболчига захира ўридиғига михланиб қолиш ярашмайди. "Севилья"да эса унга вақт берилиши мумкин. Андалусияликлар жароҳат олган Марко Андроеоллининг ўрнига футболчи изламоқдалар.



Аугусто Фернандес


"Сельта" - "Атлетико"

Трансфер суммаси: 6 миллион евро

Диего Симеоне айнан мана шу футболчи эвазига марказдаги муаммоларни бартараф этмоқчи. Хабар қилинишича, мадридликлар футболчи билан оғзаки келишувга эришиб бўлганлар. Фақатгина, трансфер ойнаси очилишини кутиш қолган ҳолос.



Жузеппе Росси


"Фиорентина" - "Бетис"

Трансфер суммаси: 12 миллион евро

Оғир жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтган Жузеппе Росси "Фиорентина"нинг асосий таркибига кира олмаяпти. Демак, унинг олдида яна Испанияга қайтиш варианти қолмоқда. Унга "Бетис" томонидан қизиқиш бор.


sports.ru сайти асосида тайёрланди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика