Latest news

18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   0 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1

Хамес: "Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман" News

Хамес: "Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман"

Трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган "Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Қироллик клуби"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Зидан билан муносабатим ёмон эмас. Шунчаки ҳар ҳафта майдонга тушишни истайман. Зидан ва "Реал"га ёмонлигим йўқ. Ҳаммадан миннатдорман. Шунчаки ўз жамоам учун яхши ўйнамоқчиман.

Айни дамда "Бавария" футболчисиман. Клубда бахтлиман ва ўз ўйиним ҳақида ўйлаяпман. Кўрамиз, фаолиятим қандай давом этар экан, аммо ҳозир бор эътиборим "Бавария"га қаратилган.

"Реал"да ўйнаш имкониятига эга бўлганимда, доимо нимага қодирлигимни кўрсатганман. Гол уришга, дарвозани ишғол қилиш учун имконият излашга, жамоа учун ўйнашга ҳаракат қилганман. "Реал" футболчиси эмаслигимда кимдир айбдор деб ўйламайман.

Шунчаки, жамоадошларимга финалга чиқиш учун ёрдам бериш ниятидаман. Ҳаммамиз шунга интиляпмиз. Стадионда мени қандай кутиб олишларини билмайман. Менга маҳаллий мухлислар ёқади, доимо бор кучимни ишга соламан ва шу сабабли, мени яхши кутиб олишади деб умид қиламан.

Ҳозир бироз орқароқдан ҳаракат қиляпман. "Реал"дагидек рақиб дарвозасига яқин ўйнаётганим йўқ. "Бавария"да кўпроқ ҳаракатланишим, орқага қайтиб, прессинг уюштиришим керак. Ҳамма футболчиларга шундай талаблар қўйилган" - дейди Хамес.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика