Latest news

10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  0 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  44 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2

Халк: "Зенит"да менга ҳасад қилишган" News

Халк: "Зенит"да менга ҳасад қилишган"

"Шанхай СИПГ" ҳужумчиси Халк "Зенит"да ўйнаган пайтлари ҳақида гапириб берди.

"Аксель Вицель билан бирга "Зенит"га ўтганман. Иккимиз ҳам клубга ёрдам бермоқчи бўлганмиз ва ўзимизни клубдан устун қўймаганмиз.

Аммо кутилмаганда баъзи рус футболчилар ҳасад қилишни бошлади. Муносабатлар яхши бўлишига ҳаракат қилдим, аммо қийин эди. Голлар урсак, қолганлар уни нишонламасди. Машғулотларда эса мен билан гаплашишмаган.

Уч ой ўтиб клуб президентига мурожаат қилдим ва клубдан кетмоқчи эканлигимни айтдим. У шундай жавоб берди: "Ақлдан оздингми, қаерга кетмоқчисан?". Хатто Путин ҳам Россия чемпионатига мен ва Вицелдек футболчилар кераклигини айтган эди.

Клубдагилар бироз кутишимни, ҳаммаси жойига тушиб кетишини айтишди. Чемпионатда танаффус юз берганида, жамоага салбий таъсир кўрсатганлардан қутила бошлашди.

Ўшандан сўнг кийиниш хонасидаги атмосфера яхши томонга ўзгарди. "Зенит" президенти ҳозиргача менга хабар ёзиб туради, байрамларда табриклайди. Дзюба ҳам яқинда "Қайт" деб ёзган эди. Қолган футболчилар билан муносабатимиз яхши бўлган" - дейди Халк.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика