Latest news

19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  0 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  9 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди News

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди

Бир ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед" клуби кибер ҳужумга учраган эди.

Дастлаб, мутасаддилар барчаси жойидалиги, хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилишди. Бироқ, "Daily Mail" нашри клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар хакерлар қўлига ўтгани, улар махфий маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берди.

Айтишларича, кибержиноятчилар "Манчестер Юнайтед"дан катта маблағ талаб қилмоқда. Агар "қизил иблислар" хакерлар талабини қондирган бўлса, АҚШнинг янги қонунларини бузган ҳисобланади ва 20 млн долларгача (15 млн фунт) жаримага тортилиши мумкин. МЮ Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олингани туфайли, Америка қонунларига бўйсунади.

Америка Қўшма Штатларининг чет эл активларини назорат қилиш идораси жиноятчилар талабини бажаришни шундай баҳолайди: уларнинг бойлигини ошириш ва навбатдаги хакерлик ҳужумларини бошлашга ундаш.

Шунингдек, Британия ахборот бюроси (ICO) мухлисларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш талабларининг бузилганини аниқласа, "Манчестер Юнайтед"ни 18 млн фунт миқдорида жаримага тортади. 

ICO ўтган ойда мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмаганлиги учун "British Airways" авиакомпаниясини 20 млн ва "Marriott International" меҳмонхоналар тармоғини 18,4 млн фунт миқдорида жаримага тортган эди.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.

Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика