Latest news

01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  1 01:37Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса Шукуров жамоасини енга олмади  1 00:42Англия кубоги. "Манчестер Сити" тўртинчи лига жамоасига жавобсиз 8та гол урди!  41 23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  6 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  6 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  14 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  32 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  4 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  11

Хайрулла Холиқовдан ретро. Одил Аҳмедов билан беш йил аввалги суҳбат News

Хайрулла Холиқовдан ретро. Одил Аҳмедов билан беш йил аввалги суҳбат

Бугун ҳамкасбим Нодирхўжанинг табригидан кейин Одил билан илк маротаба уюштирган суҳбатим ёдимга тушди.
Почтамни кавласам 2008 йилнинг ноябрь ойида у билан суҳбатлашган эканман. Буни қарангки, ўша пайтлари у Россияга, аниқроғи ЦСКА таркибидан ўрин олишни истаган эди. Ўшанда футболчининг интервьюси Футбол Экспресс газетасида чоп этилганди. Қуйида суҳбатнинг эътиборга молик жойларини беришга қарор қилдик. Ўйлаймизки, бу ҳам ҳозирги ўқувчиларимиз учун ўзига яраша қизиқ бўлса ажаб эмас.

"Пахтакор" бу йил ҳам чемпионликдан, ҳам Кубокдан қуруқ қолди. Бунинг устига жамоа чемпионлар Лигасида гуруҳдан чиқа олмади. Шундай экан, баъзи бир сабабларга кўра бу жамоани танқид қилиш мумкиндир, аммо "Пахтакор" сафидаги тўрт-беш футболчи қатори Одил Аҳмедовни ҳам умуман танқид қилишга асос йўқ деб ўйлаймиз. Негаки жамоаси ўз олдига қўйилган мақсадларга эриша олмаган бўлса-да, Одил бу йил жуда яхши ўйин кўрсатди...
 
- Одил, охирги пайтларда ўйинингиз ҳақида кўп гапиришяпти. Бу гапларнинг ҳаммаси фақат мақтовдан иборат деса ҳам бўлади. Бу сизга қандай таъсир қиляпти?
- Албатта, бу каби гаплар мени яхшигина руҳлантиради ва бундан кейин ҳам ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ундайди. Чунки мақтовлар бежизга эмаслигини исботлашим керак.
 
- Айтинг-чи, сиз ҳақингизда қачондан гапиришни бошлашди?

- "Пахтакор"нинг асосий таркибида майдонга тушишни бошлаганимдан бери кўпчилик Одил Аҳмедов деган футболчи борлигини билди, назаримда.

- Сиз ҳақингизда газеталарда нималар ёзишаётганини ўқиб борасизми?

- Газетани мендан аввал ота-онам ўқишади. Чунки водийда газеталар душанба куни чоп этилгани боис уларнинг қўлига тезроқ етиб боради. Мен ҳақимда нимадир ёзилган бўлса, улар қўнғироқ қилиб айтишади. Эртаси куни эса ўзим ўша газетани олиб ўқийман.

- Кўча-кўйда мухлислар билан дуч келиб қолсангиз, улар сиздан кўпроқ нимани сўрашади?
- Охирги пайтларда қаерга бормай, ким билан кўришмай ҳамма "Пахтакор"дан кетмайсизми?" деган савол билан мурожаат қиляпти.

- Хўш, сиз нима деб жавоб беряпсиз?
- Мен уларга "Пахтакор" билан шартномам борлигини, қолаверса, бу ерда ўйнаш ўзимга ёқаётганини айтяпман. Балки, яқин йиллар ичида ўзимни четда синаб кўришим мумкин, аммо унгача "Пахтакор" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлишни хоҳлайман.

- Охирги бир йил ичида яхшигина ўсишга эришдингиз. Бу асосан нима билан боғлиқ?

- Биринчи навбатда ўз устимда кўп ишлаганим туфайли деб биламан. Бундан ташқари, бу йил жуда кўп ўйинларда майдонга тушдим. Футболчи қанча кўп ўйнаса, шунча шаклланиб бораверади.

- Шу даражага чиқишингизга ким асосий сабабчи деб ҳисоблайсиз?
- Биринчи навтбатда ота-онамни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Ёшлигимда қанча қийинчиликка дуч келган бўлсам, барчасида ота-онам мени қўллаб туришди. Менимча, уларнинг борлиги туфайли ҳам шу қийинчиликларни енгиб ўтдим. Жароҳат олган пайтим улар кўп марта руҳан далда беришди. Қолаверса, яширишнинг ҳожати йўқ, менга Худо томонидан истеъдод ҳам берилган. Аммо фақат истеъдод борлиги билан оғир меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

- Ёшликдан қийинчилик кўриб катта бўлганмисиз?
- Ота-онам кўпчилик қатори ўртаҳол одамлар ҳисобланишади. Қийинчилик эса асосан жамоага энди келиб қўшилган пайтимда юзага келган. Ўшанда жуда ёш эдим ва табиийки машғулотлар пайтида кўп қийналардим. Менимча, қийинчиликсиз бирор нарсага эришиш қийин. Агар осонлик билан бирор нарсага эришсангиз, ўша нарса сизга кўп ҳам татимайди.

- Сизни "Пахтакор"да кашф қилган мураббий деб Валерий Непомняшийни айтса бўладими?
- Шунақа деса ҳам бўлади. Чунки Валерий Кузьмич бошқа футболчилар қатори менга ҳам "Пахтакор"нинг асосий таркибида ўйнаш имконини берди. Шу боис бу мураббийдан миннатдорман. Валерий Непомняший мени биринчи марта сафарда "Қизилқум" билан кечган баҳсда фақат 20 дақиқага майдонга туширганди. Тўртинчи ўйинимда эса мураббий мени дастлабки дақиқалардан бошлаб ўйнатди, ўшанда биз "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб борган, мен эса 90 дақиқа ҳаракат қилгандим. Асосий таркибдаги биринчи голимни Кубок баҳсларида "Вобкент" дарвозасига урганман. Буни қарангки, олий лигадаги биринчи голимни ҳам "Вобкент" билан ўйинда нишонлаганман.

- Бу мураббий ҳозир "Томь" клубини бошқаряпти. Мабодо бу жамоадан сизга чақирув бўлмадими?

- Ҳозирча йўқ. Балки энди бўлиб қолар (кулади).

- Ҳали ёш бўлишингизга қарамай, одамлар ҳозирданоқ "Агар Одил Аҳмедов ўзимизда ўйнашда давом этаверса, бир хил савияда қотиб қолади" дейишяпти.
- Энди кўп нарса футболчининг ўзига боғлиқ. Агар ўйинчи астойдил ишласа, барибир вақт ўтган сари ўсиб бораверади. Яширмайман, ўзимнинг ҳам Европа клубларида тўп суриб, ўзимни синаб кўриш режам бор. Лекин шу нарса қачон амалга ошиши мумкинлиги тўғрисида бир нарса дея олмайман.

- Агар танлаш имконияти сизда бўлганида қайси чемпионатни танлаган бўлардингиз?

- Мисол учун Россия чемпионатидан ЦСКАни танлаган бўлардим. Европа клубларидан эса шубҳасиз "Милан"га ўтган бўлардим. Чунки "Милан" менга жуда ёқади.

- Сиз таянч ярим ҳимоясида тўп сурасиз. Шундай экан, қай бири маъқул - таянчда бир ўзингиз ўйнашми ёки ёнингизда шерик бўлганими?
- Албатта, ёнимда яна битта таянч ярим ҳимоячиси бўлса ўзимни анча эркин ҳис қиламан. Чунки таянч ярим ҳимоясида бир ўзим ўйнасам, ўйин пайтида жойим бўшаб қолиши мумкин. Шу боис ёнимдаги шеригим бўлса, бир-биримизга ишонган ҳолда тўп сурамиз.

- Қайси камчиликлар устида кўпроқ ишлашим керак деб ҳисоблайсиз?

- Машғулотлар пайтида узоқдан зарба бериш ва жарима тўпларидан самарали фойдаланиш устида кўпроқ ишлашим керак деб ўйлайман.

- Охирги вақтларда Европадан кимнинг ўйинларини кузатиб боряпсиз?
- Кўпинча Кака, Рикельме, Жерард ўйинларини кузатиб бораман. Бу футболчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари менга доим завқ бағишлайди.

- Туғилган кунингизга ҳам оз қоляпти. Уни қандай нишонлайсиз?

- Худа хоҳласа, бу йил туғилган кунимни ота-онам ва умуман оилам даврасида нишонламоқчиман. Чунки бундоқ ўйлаб қарасам қарийб ўн йилдирки туғилган кунимни ота-онам билан нишонламаган эканман. Тошкентга келганимга саккиз йил бўлди, шундан бери туғилган кунимни ўзим ўтказяпман. Наманган лицейида ўқиб юрган кезларим 25 ноябрь сешанба-чоршанба кунларига тўғри келиб қоларди, шу боис уйга бора олмасдим. Бу йил эса мавсум бироз эрта тугайдиган бўлди, шунинг учун охирги турни ўтказганимиздан сўнг уйга кетмоқчиман.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика