Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Хайрулла Холиқовдан эркин фикр: Азамат Абдураимовга бошқа иш ярашади News

Хайрулла Холиқовдан эркин фикр: Азамат Абдураимовга бошқа иш ярашади

Айни пайтда “Андижон” футбол клубини бошқараётган Азамат Абдураимовни озми-кўпми биламан.
Ўзлари билан бир неча бор суҳбатда бўлганман. Яхши биласиз, 2012 йилги мавсумда “Андижон” олий лигадан тушиб кетди. Ўтган йил тўлиқ биринчи лигада қатнашган жамоа “Машъал”дан сўнг иккинчи ўрин билан яна олий лигага қайтди.

“Андижон” олий лигани тарк этганида Абдураимовнинг айтган гаплари ҳамон эсимда. “Ўзимиз биринчи лигага тушиб кетдикми, ўзимиз олиб чиқамиз” – деганди Азамат Эркинович. Тўғриси, бу гапни андижонлик мухлислар оддий қабул қилишди. Чунки жамоанинг бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтишига деярли ҳамма ишонганди. Ва охир-оқибат шундай бўлди ҳам.

Лекин жамоа ўтган йил муҳим баҳсда “Машъал”га ўз майдонида мағлуб бўлганди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Эътиборлиси, ҳар иккала учрашувда ҳам майдон эгалари 80-дақиқадан кейин гол ўтказиб юборишди. Фақат голларни бошқа-бошқа ўйинчилар киритди.

3-тур якунларига кўра олий лигада гол урмаган жамоа биргина “Андижон” бўлиб турибди ва бундан мухлисларнинг кайфияти тушкун ҳолатда. Мана учта ўйиндирки ГОЛдан дарак йўқ. Бундай паллада айб биринчи навбатда бош мураббийга бориб тақалади.

Шахсан мен Азамат Абдураимовни жуда ҳурмат қиламан. У кишининг футбол борасидаги билим ва тасаввурига шубҳа қилмайман. Лекин назаримда Абдураимовга мураббийлик касби билан шуғулланиш ярашмайдигандек туюляпти. Футболда шундай одамлар бор, улар мураббий бўлиб ишламаса ҳам, бошқа соҳаларда ўзларини кўрсата олишади.

Фикримизни Абдураимов мисолида давом эттирадиган бўлсак, у кишидан яхши танқидчи, газета, журнал ёки сайт муҳаррири, чуқур таҳлилчи, жамоа бошлиғи ёки менежери, борингки, кучли спорт директори чиқиши мумкин, аммо МУРАББИЙ эмас. Азамат Эркинович Россиядаги фаолияти мобайнида РФИ (Россия футбол иттифоқи) қошидаги “Отечественний футбол” журналига муҳаррирлик қилди ва ўшанда журнал анча қизиқарли чиққанини биламиз. Ўзим ҳам шу журналнинг 3-4та сонини кўрганман.

Аммо юртимизга қайтгач, аввалига “Қурувчи”да (ҳозирги “Бунёдкор”) спорт директори бўлиб ишлай бошлади. Кейин эса ўзини мураббийликка урди. “Про” лицензиясига ўқиди. Озроқ “Динамо”да ишлади, мана энди “Андижон”ни бошқаряпти. Лекин жамоа қайд этаётган натижалар ўзингизга маълум.

Назаримда, Абдураимовнинг мураббийликдан кўра, ташкилий ишларда қўли енгил. Ўз фикрини равон ифодалай олади, футболни бошқаришни ҳам эплай олса керак, лекин мураббийликни эмас. Чунки мураббий сифатида ишлаш жуда қийин, бунда доим машғулот жараёнининг ичида бўлиш талаб этилади, бироқ Абдураимовга кўпроқ Гари Невилга ўхшаб ТВ орқали футбол баҳсларини шарҳлаб бориш, газета ва сайтда ўйинлардан олдин ва кейин ўз фикрини баён этиш ярашади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ўз вақтида яхши ҳужумчи бўлган Азамат ака футболни жуда яхши билади. Фақат шу билганларини мураббийлик орқали эмас, балки бошқа соҳаларда қўлласа, ўзбек футболига янада кўпроқ фойда келтирган бўлармиди.

Ҳар ҳолда бу менинг шахсий фикрим. Хўш, бу борада Сизнинг қарашларингиз қандай, муҳтарам ўқувчи?


Хайрулла Холиқов.
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика