Latest news

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Хаби Алонсо: “Зиданнинг ўсишидан ҳайратдаман” News

Хаби Алонсо: “Зиданнинг ўсишидан ҳайратдаман”

“Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва айни пайтда “Бавария”да ўйнаётган Хаби Алонсо “Onda Cero” нашрига интервью бериб, келажакдаги режалари ва собиқ клуби хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

– “Бавария” билан шартномангиз 2017 йилда тугайди. Келажакка қандай режаларингиз бор?
– Айни пайтда фақат футбол ҳақида ўйлаяпман. Ўзимда бор нарсадан роҳатланишни истайман. Мавсум якунида бу мавзуни клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламиз.

– “Реал” Зидан бошчилигида қандай ўйин кўрсатмоқда?
– У жуда тажовузкор жамоа, албатта яхши тарафлама айтяпман. Мадрид клуби Зидан қўл остида ҳимояни унутмасдан позицион ҳужумлар вақтида эҳтиёткор ҳаракат қиладиган жамоага айланди. Зиданнинг ўсишидан ажабландим десам ҳам бўлади. У Чемпионлар лигасида зафар қучди ва ҳозир Ла Лигада якка пешқадамлик қиляпти.

– У Криштиану Роналдуни марказий ҳужумга қўяётганига қандай муносабат билдирасиз?
– Роналду аллақачон бу ролга кўниккан. Аммо Криштиану учун бу қадрдон позиция эмаслигини айтиб ўтиш лозим. У қанотларда ўйнашни истайди, бу кўриниб туради. Унинг сезиш қобилияти мени ҳайратлантиради. Роналду доим тўп қаерга бориши мумкинлигини билади. У кўп голларни тўпга биринчи тегишдаёқ уради.

– Собиқ жамоангиздан кимлар билан мулоқот қилиб турасиз?
– Лука Модрич, Серхио Рамос ва Начо билан.


– “Реал” ўйинчиси сифатида “Камп Ноу”га биринчи ташрифингизни эслайсизми?
– Буни унутиш мумкин эмас. Ўша ўйин бошиданоқ биз учун яхши кечмади. Учрашув ортида шунчаки уч очкодан кўпроқ нарса турарди, ахир бу муҳим тўқнашув. “Реал”даги фаолиятимга муваффақиятли баҳо берган бўлардим. Ўз вазифамни бажардим, жамоа билан Чемпионлар лигасида зафар қучдим. “Реал” футболчиси сифатида буни амалга оширмасанг, ўзингни ноқулай сезасан.

– “Барселона” Хосеп Гвардиола кетгандан кейин қандай ўзгарди?
– Ҳозир жамоанинг қарши ҳужумларда анча яхши ҳаракат қилаётгани аниқ. Луис Энрике схемани ўзгартирди. Шунга қарамай, Гвардиола даврида жамоа позицион ҳужумларда яхшироқ ўйнаган деб ҳисоблайман.

– Жозе Моуриньога қандай муносабатдасиз?
– У Мадрид жамоаси учун жуда муҳим мураббий бўлганди. У устозим бўлгани сабабли ҳимоя қилганман. Гап Жозеда эмас, балки менинг ўзимни тутишимда. Унинг ўрнида бошқа мутахассис бўлганда ҳам шундай йўл тутардим.

– “Лейпциг”нинг Бундеслигада пешқадамлик қилаётганига қандай муносабатдасиз?
– Бу жамоа ҳар қандай рақибни асабийлашишга мажбур қилади. “Бавария” Бундеслигада пешқадамлик қилишга ўрганди, аммо жорий мавсумда ушбу клубни қувиб ўтиш учун жиддий интилишимизга тўғри келади.

– “Бавария”нинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз ва Карло Анчелоттининг Моуриньо ва Гвардиоладан устунлиги нимада?
– Ҳозир жамоамиз машғулот жараёни тарафдан ўзгаришларни бошдан кечиряпти. Ўйинимизни яхшилаш учун уч ҳафта вақтимиз бор. Анчелоттининг услубига келсак, у Моуриньо ёки Гвардиола таклиф қилган нарсадан катта фарқ қилмайди.

– “Ливерпуль”ни тез-тез эслаб турасизми?
– Бу клуб юрагимда алоҳида ўрин эгаллайди. Бу жамоада ўтказган даврим фаолиятимда муҳим ўрин тутади. Айнан Англияда биринчи фарзандим дунёга келди. Бу мамлакат билан мени кўплаб илиқ хотиралар боғлаб туради.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика