Latest news

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  2 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  43 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Хаби Алонсо: «Симеоне – супермураббий» News

Хаби Алонсо: «Симеоне – супермураббий»

«Бавария»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо ЧЛ гуруҳ раунди 2-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши баҳс арафасида Marca мухбирининг интервью ҳақидаги илтимосини рад этмай, кўплаб қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

Алонсонинг «ҳиндулар» билан қарама-қаршилиги 2003 йилнинг 25 январида бошланган бўлиб, у шу давр мобайнида турли жамоалар сафида 24 марта «матрасчилар» устидан ғалаба қозонишга уриниб кўрганди (умумий натижа - 16та ғалаба, 4та дуранг ва 4 марта мағлубият). Навбатдаги тўқнашувда («Атлетико» - «Бавария»-1:0) Хаби 5-марта майдонни бош эгиб тарк этди. Қизиғи, «Атлетико» ўтган мавсум немис грандини қаторасига 3-марта нуфузли турнир ярим финалида мусобақадан чиқариб юборганди. Мана, испан клуби энди гуруҳ босқичида ҳам ғалабани тантана қилди.

- Хаби, бундеслиганинг дастлабки 4та учрашувида 2та гол урдинг. Демак, иккинчи навқиронлик даврини бошлаган кўринасан.

- Очиғи, бу иккинчи навқиронликми ёки учинчисими, ўзим ҳам билмайман (кулади). Муҳими, бош мураббий ўзгарганидан кейин жамоа аввалгидек ишончли ўйнаётганидан хурсандман.

- 34 ёшда бўлишингга қарамай, «Бавария»дек топ-клубда муносиб тўп суряпсан. Бу ҳолат ўзингни-да ҳайрон қолдираётгандир...


- «Сосьедад» сафидан жой олганимдаёқ кўзлаган мақсадимга етганман. Чунки профессионал футболчи бўлиш хаёлимга ҳам келмаганди. Хуллас, бу даражага кўтарилишни ўйламагандим.

- Жорий мавсум сен учун «Бавария»даги сўнггисими?


- Эҳтимол. Зеро, мавсум якунида қандай аҳволда бўлишимни айтолмайман. Ҳа, фаолиятимни давом эттиришни истайман. Хусусан, Италияда тўп суриш ниятим бор. Лекин жуда кеч бўлдимикин...

- Шартноманг 2017 йили ниҳоясига етади. Нима билан шуғулланишинг маълумми?


- Ҳозирча аниқ қарорга келмадим. Мавсум давомида қайсидир вариантни танлаш умидидаман. Бу кўп жиҳатдан жисмоний ҳолатим ва клубнинг хоҳишига боғлиқ.

- Ўзингни мураббий сифатида тасаввур қила оласанми?


- Футболни севишим боис, ушбу вариантни ҳам инкор этмайман. Кўп нарсаларни ўргандим, энг сара мураббийлардан сабоқ олдим. Лекин мураббийлик мураккаб соҳа. У нафақат футбол, балки кўпчилик билан тил топишиш масаласида ҳам билимдонликни талаб этади.

- ЧЛда ғолиб чиқсанг, Клублар ўртасидаги ЖЧда ҳам бош совринни ютишни истайсан. Чунки коллекциянгда фақат шу медаль йўқ.


- Албатта, бундай натижага эришсак, зўр бўларди. Лекин келажагимни ЧЛ финали белгилаб бермайди. Нуфузли турнирда «Бавария» билан ғолиб чиқиш - орзум. Бироқ совринга талабгорлар кўп. Шундай экан, анча тер тўкиш лозим.

- Ўтган мавсум азалий орзу йўлида «Бавария»га «Атлетико» тўсиқ қўйганди. Бу жамоа хусусида нима дея оласан?


- «Матрасчилар»га қарши ўйинлар доимо қийин кечади. «Атлетико» таркиби деярли ўзгармаяпти. Клуб Симеоненинг ғояларига ишонади - унинг асосий ютуғи шу.

- Диего Симеоненинг «Атлетико»даги фаолиятини қайдай баҳолайсан?


- Унинг муваффақиятлари ҳайратланарли. Мана, жамоани грандлар қаторига олиб чиқди. «Чоло» етакчилик фазилатига эга ва доимо шогирдлари ҳамда  мухлислар билан яқин алоқада.

- Моуриньо, Гвардиола, Анчелотти... Симеоне билан ҳам ҳамкорлик қилсанг, янада зўр бўларди, шундай эмасми?


- Тўғри. Лекин бунинг учун кеч бўлди. Диегони қаттиқ ҳурмат қиламан, унинг хизмат ва натижаларини қадрлайман. Симеоне супермураббий - бунга шубҳа йўқ.

- «Атлетико»га қарши жуда кўп марта майдонга тушгансан. Сен учун улардан қай бири энг яхшиси-ю, қайси ғалабанинг қадри баландроқ?


- Мен майдонга тушолмаган ўйиндаги ғалаба. Ахир ЧЛ финалидаги ғалаба қадрлироқ, барибир. Ўшанда трибунада ўтириб (Хаби дисквалификация туфайли ўша баҳсни ўтказиб юборганди), ҳаяжонимни босолмаганман. Серхио Рамоснинг голи ҳаётимдаги энг бахтли лаҳзаларни тортиқ этганди. Охир-оқибат, шу гол ўйин тақдирини ҳал қилди - рақиб руҳан «синди», «Реал»нинг  кучига куч қўшилди. Қолаверса, «десима» «Реал»нинг аввалги аламларини ювиб юборди.

- Бэйлнинг ғалаба голидан кейин майдонда телбаларча югургандинг...


- Ҳа, футбол бобида яшил майдондаги вулқондекман. Эҳтиросим жуда кучли.

- Демак, қалбан ёш боладексан.

- Бу ҳиссиёт барча профессионалларга хос.

- Гризманннинг «Сосьедад»дан «Атлетико»га ўтгач, шиддатли тараққиётга эришгани ҳайрон қолдирмаяптими?


- Унинг савияли ўйинчи эканлигини билардим. Лекин қисқа вақт ичида шундай даражага кўтарилиши - фантастика!

- Уни Роналду ва Месси билан ёнма-ён қўйиш мумкинми?


- Йўқ. Антуан юксак савия соҳиби, лекин Месси ва Роналдудан орқада, барибир. Тафовут қанчалигини билмайман. Умуман, ҳозирча бу жуфтлик билан тенглашадиган футболчи йўқ.

- «Бавария»нинг ЕЧЛдаги асосий рақобатчилари...?


- Испан клублари, «Ювентус» ва «Манчестер Сити».

Football.ua - С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика