Хаби Алонсо шартномани узайтирди
04 aug 2023 19:16
News
Хаби Алонсо шартномани узайтирди
"Байер" клуби ўз матбуот хизмати орқали бош мураббий Хаби Алонсо билан шартноманинг узайтирилганлигини маълум қилди.
Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекишди. Бунгача келишув 2024 йил ёзигача давом этарди.
"Клубдагиларнинг менга билдираётган ишончидан мамнунман. Майдондаги ғояларимиз орқали клуб ва жамоа, мен ўртамизда анчагина яқин муносабатлар ривожланди. Бу йўлимиз клубдагиларга маъқул келмоқда", - деди Алонсо.
Хаби ўтган йилнинг октябрь ойида "Байер" бош мураббийига айланганди. Унинг қўл остида жамоа Европа лигаси ярим финалига қадар борди ва "Рома" тўсиғидан ўта олмади.
Шунингдек, унинг жамоаси ўтган мавсум Бундеслигада 6-ўринни эгаллади ва Конференциялар лигасида иштирок этадиган бўлди.
Link :
Source : twitter.com/bayer04_en
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments