Latest news

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  39 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  70 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Хаби Алонсо: "Мадрид" кутмайди. Улар сенга бир томондан зарба беради, кейин иккинчи томондан, кейин сен ўзингни ерда кўрасан" News

Хаби Алонсо: "Мадрид" кутмайди. Улар сенга бир томондан зарба беради, кейин иккинчи томондан, кейин сен ўзингни ерда кўрасан"

Хаби Алонсо финал олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

Хаби Алонсо футболчилик вақтида ҳам "Ливерпуль", ҳам "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган ва бўлажак финалда кимга мухлислик қилишни билмаётганини маълум қилди. 

"Менга Юрген "Ливерпуль" - "психология йиртқичлари" дейиши ёқади, сабаби улар қилаётган иш осон эмас, улар эса буни бир неча мавсумдан буён бажариб келмоқда – уларнинг характери шундай".

Бироқ бошқа томондан — финал. Айнан финалда характерни намойиш қилиш муҳим. Сабаби рақиб — "Реал Мадрид" — улар ҳам характерга эга йиртқичлардир. Шундай экан бизни ажойиб футбол, дахшатли тўқнашув кутмоқда".

"Мадрид" кутмайди. Улар сенга бир томондан зарба беради, кейин иккинчи томондан, кейин сен ўзингни ерда кўрасан, улар эса баҳс тизгинини ўз қўлларига олишади. Шунга ўхшаш вазиятни "Мадрид"нинг "Сити"га қарши ўйинида кўриш ёқимли эди".

"Мен бу қарама-қаршиликда ўртадаман, шунинг учун ҳар қандай натижада ҳам мен ғолиб бўламан".

"Бу икки буюк клуб тўқнашуви. Ҳар иккиси ғалабага лойиқ. Мағлуб бўлганларни қўллаб-қувватлайман, аммо нима бўлганда ҳам ҳар икки жамоани олдинда кўплаб ғалабалар кутмоқда. Бу Чемпионлар Лигаси финали, шундай экан шунчаки завқланинг".

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика